Обунага ўқувчиларни мажбурлаб зўравонлик орқали пул йиққан ўқитувчи лавозимидан озод этилди

Фарғона вилояти Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси ўқувчиларни ҳақоратлагани, камситгани ва калтаклагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.

Фото:uzedu.uz

Маҳаллий ОАВ вакиллари Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактабида синф раҳбарлари ва фан ўқитувчилари томонидан турли мақсадларга пул йиғилгани, пул бермаган ўқувчиларни ҳақоратлаш, калтаклашлар тўғрисида маълумотлар чоп этилган эди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати чоп этилган материаллар юзасидан текширув ўтказди.

Текшириш натижасида 2018 йилнинг 16 ноябрь куни мактабнинг 7-В синф раҳбари Р. М. шу синфда маънавият соати ўтиш жараёнида икки ўқувчиларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этгани, яъни обунага пул бермаганликлари учун синф ўқувчилари олдида ҳақоратлаб, камситган ва калтаклаганлиги аниқланди.

Фарғона Халқ таълими бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан, ўқитувчи Р.М. ва Маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари Х.А. эгаллаб турган лавозимларидан озод этдилар.

Мактаб директори Р.А.га эса интизомий чора кўрилди.

Фарғона Халқ таълими бошқармаси маҳаллий ҳокимият билан ҳамкорликда ўқув муассасасини кўмир ёки кўмир брикети билар таъминлаш учун керакли чоралар кўрмоқда.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги зўравонликнинг барча кўринишларини қоралайди ҳамда ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини босиқликка ва ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга чақиради.

Халқ таълими вазирлиги мактаб ходимларини ота-оналардан турли мақсадлар учун ноқонуний маблағлар йиғиш амалиётини тўхтатишни сўрайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мангал” кафе надоматлари

Бозор муносабатлари шароитида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш долзарб илмий-амалий муаммолардан ҳисобланади. Кичик бизнeс бoзoр кoнъюнктурaси ўзгaришлaри вa ...

“бола-чақага бир-икки сўм кўпроқ қолсин, деб автобусда йўлга чиқишганди”

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани, Чиндавул қишлоғида яшовчи Улуғбек Дадабоев Қозоғистонда 18 январь куни рўй берган автобус ёнғинида Россиянинг Самара шаҳридаги ...

Мухолифатчиларга муносабат нега ўзгармаяпди?

Ҳукуматимиз оилаларнинг бир-бири билан ажрашиб кетишини шунчаки оддий ҳолат сифатида қабул қилишни одат тусига айлантирган. Баъзан бу муаммога эътибор қаратади, баъзан эса ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400