Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Ўзбекистон Республикаси Бош пракуратурасига

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.М.Мирзиёевга

Ўзбекистон Республикаси

Бош пракуратурасига

Нусхаси: Жиззах вилояти

Зомин тумани

Пракуратурасига

Ижтимоий тармоқлар ва ОАВларига

Аризачи     Зомин тумани  “Ш. Рашидов” МФЙ

“Наврўз” махалласида яшовчи фуқаро:

        Қорабоева Мавлуда Қувватовнадан

ШИКОЯТ – АРИЗА

(Жиззах вилояти, Зомин тумани прокуратурасида бедарак йўқолиб, ўлиги топилган қизим – марҳума Қорабоева Гулнор Сатторовна хусусида 2017 йил олиб борилган тергов харакатларидаги камчиликлар, бепарволик билан, жиноят содир этган шахсларга нисбатан олиб борилган тергов-суриштирув ишларининг ноҳолислик ва бир ёқлама ўтказилганлиги юзасидан)

 

Ҳурматли Президент!…

Қонун химоячиси ва адолатли пракурорлар!…

Республикамизда суд-ҳуқуқшунослик соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида тергов органларида яратилаётган янги шарт-шароитлар, қолаверса, одиллик ва адолат тамойилларининг устуворлигини таъминлаш юзасидан қабул қилинаётган қарор ҳамда фармойишлардан тўлақонли фойдаланиш имкони мавжуд бўлсада, биз шикоят ариза билан мурожаат қилаётган жиноят ишининг олиб борилишида қатор камчиликларга йўл қўйилган, деб ҳисоблаймиз. Шу сабабдан  адолат истаб Сизга мурожаат қилмоқдаман.

Зеро, Жиззах вилояти, Зомин тумани прокуратурасида 2017 йилда фаолият юритган терговчилар олиб борган тергов ҳаракатларининг одилона, сустлиги ва виждонсизларча енгил мунсобатда бўлинганлиги мунособати ила АДОЛАТСИЗЛИКККА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАНЛИГИ сабабли  мурожаат қилмоқдаман.

Наҳотки, айни шу 2017 йил январ ойида Ўзбекистонда бутун бошли Ўзбекистон фуқароси, икки вояга етмаган норасида фарзанднинг онаси- Қорабоева Гулнор Саттаровнанинг аввалига бедарак йўқолгандек қилиб, йўқолиб қолганига, унинг мурдаси Қорабоева Гулнорнинг бўйин қисмидан бўғиб ўлдирилганлигини кўрсатувчи ҳақидаги аниқ белги ва излар мавжуд бўлгани холда айнан унинг турмуш ўртоғи Холиқов Бахромнинг биринчи хотини Холиқова Жамиланинг уйидан, аниқроғи ховлисининг экин экиш майдонидан “УСТИГА ЧЕСНОК” экилган ҳолда топилиб, қонун талабларига кўра, жиноят содир этган шахслар устидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97 модаси 2 қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилмасдан, содир этилган жиноятни яшириш ёки уни пайсалга солиш ва бўлиб ўтган воқеани гуёки, ўзини ўзи ўлдиргандан кейин икки қайта кўмиб қўйишга оид жиноят содир этганликда енгилроқ жазони назарда тутадиган ЎзЖПКнинг арзимаган моддаси билан айблаб, бутун бошли бир инсонни ҳаётдан кўз юмушига сабабчи бўлган шахсни ҳар томонлама жавобгарлигини енгиллаштириш учун ҳаракат қилинганлигини қандай тушуниш мумкин?.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатиш ва айбдор шахсларни доирасини аниқлаш учун етарли мотив, мақсад, ва далиллар бўлишига қарамасдан, Жиззах вилояти Зомин тумани прокуратураси терговчиси Боймурадов Алишер Неъматович деган терговчи бизни оила аъзоларимиз томонидан етарли далил ва важларни келтиришимизга қарамасдан, юзаки тарзда, бармоқ орасидан қараб, бизга бўлган мунособати ва гапларида хам жиноят содир этган шахсни ўз тушунча ва мулохазалари бўйича енгиллатишга ва жиноятни астойдил очишга қарамаганлигини гувоҳи бўлганмиз.

Фикримнинг далили сифатида шуни билдираманки, мархума Қорабоева Гулнора  2017 йилнинг 21 январь куни бедарак йўқолиб қолган.

Мазкур факт юзасидан Жиззах вилояти Зомин тумани Ички Ишлар Бўлимига мурожаат қилган эдик.  ИИБ ходимлари қидирув ишларини олиб боришди.

Қидирув ишлари бедарак йўқолганга нисбатан 2017 йилнинг 31 январь кунлари атрофида Жиззах вилояти Зомин тумани прокуратурасига олиб берилган.

Шунда иш бевосита Жиззах вилояти Зомин тумани прокуратураси терговчиси Боймуродов Алишерга ўтган.

Мархума Қорабоева Гулнорни бедарак йўқолишига сабабчи унинг турмуш ўртоғи Ҳолиқов Баҳром бўлиши мумкинлиги, сабаби, унинг ўртасида оҳирги пайтларда доимий  турли ҳилдаги низолар, мулкий низолар, унинг биринчи хотини Жамила ва мархума ўртасидаги оилавий низолар келиб чиққанлигини ҳамма билиши, мархума Қорабоева  Гулнорни айнан унинг турмуш ўртоғи бўлган Ҳолиқов Баҳром ва унинг биринчи хотини  Ҳолиқова Жамила ва унга ҳайриҳоҳ инсонлар томонидан ўлдирилган бўлиши ва айнан шулар мархумани ўлгини яшириши мумкинлиги ҳақидаги бир эмас, бир неча бор қилган талабларимиз туфайли,  Холиқов Баҳром жиноят содир этишга гумон қилиниб қамоққа олинди.

Афсусланарли жойи шу ердаки, бутун бошли бир инсонни бедарак йўқолиб қолганлиги мунособати билан қонун талаби бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97- моддаси билан жиноят иши қўзғатилмасдан иш олиб борилди.

Айнан бизнинг шубхамиз асосида қамоққа олинган Холиқов Бахром мархума Қорабоева Гулнорни ўлигини биринчи турмуш ўртоғи Холиқова Жамиланинг ховлисидаги экин майдонига кўмиб қўйганлиги аниқ кўрсатиб айтиб ва  “ЎЛИКНИ УСТИГА ЧЕСНОК ЭКИБ”  қўйганлиги ҳақида билдирган бўлсада.

Унинг кўрсатуви бўйича мархуманинг ўлиги у айтган жойдан топилган.

Ҳолиқов Баҳром шу кунга қадар, мархумани ўлгини, у йўқолган кунидан бошлаб жиноятдан хабари бўлсада мархумани ўз қўли билан икки қайта кўмиб ва қаерда эканлигини ҳам яшириб, ўз жиноятини яшириш учун, мархуманинг телефонидан гуёки у Тошкент шахрига даъволанишга кетганлиги ва бошқа СМСларида  Россия давлатига ишлагани кетганлиги ҳақида кўрсатиб, хатто Б.Холиқовнинг Россия Федерациядан хам ўзининг ёлланма шахс ўртоғи орқали мархумани дугонаси Ойгул Мусурмоновага СМС жўнатиб, Россияда эканлиги ҳақида, хавотир олмасликлари хақида билдириб, сохта маълумотларни мунтазам юбортирган.

Қолаверса, мархумани қўл телефонидан менга ва уйдаги бола қаровчи жияни Севарага гуёки, сог саломат юрганлиги, хавотир олмаслиги ҳақида ёлғон маълумотларни шахсан Холиқов Бахром мархуманинг J2-2016 русумли телефонидан жўнатган.

Терговда аниқланишича, яъни, гуёки, Ҳолиқов Баҳром биринчи хотинини уйига келганида, унинг  ховлисига киришдаги дарвозахонага ўзини осиб қўйганмиш. Холиқов Баҳром уни кўриб қўрқиб кетиб, унинг ўлигини аввалига уйидан 2 километр узоқликдаги дала жойга, кейинроқ эса, ҳеч қандай сабабсиз яна 2 кундан кейин ўликни чиқариб яна биринчи хотини Жамиланинг яшаш ховлисига кўмиб, устига чеснок экиб қўйганмиш.

Бундан ташқари, Холиқовнинг мархума Қорабоева Гулнорни ўлигини кўмишдан  аввал, мархуманинг устидаги Курткаси, бошидаги қизил румоли, оёғидаги қора тапочкасини ечиб, оёқ томонига қўйиб ёқиб юборганлигини кўрсатган.

Мархуманинг доимий равишда тақиб юрадиган, қулоғидан ҳеч қачон ечмайдиган  ТИЛЛА ЗИРАГИ, ТИЛО ТАҚИНЧОҒИ (трос) уликнинг кўздан кечириш вақтида топилмаган.

Савол туғилади?, Нима сабабдан мархумани кўмишдан олдин унинг кийим бошини ёқиб юборилмоқда?

Нега?, Мархума биринчи кўмилган жойи ҳақида тўлиқ, батафсил гувоҳлар иштирокида фото ва Экспертиза хулосалари йўқ, нима бу сахналаштирилиб терговни чалғитишмиди ёки терговчининг унга ён босишими? Қандай тушиниш мумкин…

Мархуманинг кўмилган холатида устида бўлган кийими-калта кўйлаги, лосинаси, пайпоғи, ички кийимлари ҳам тегишли тартибда терговчи Боймуродов Алишернинг хонасида бўлишига қарамасдан, жиноятни очиш учун Холиқов Бахромнинг барча кийим кечаклари, унинг биринчи хотини ва жиноят содир этилган жойда бўлган бошқа унга алоқадор шахсларнинг кийим кечаклари тегишли тартибда олиб қўйилмасдан ва МИКРОЗАРРАЧАГА ОИД СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ ЎТКАЗИЛМАГАН.

Ўлик топилган Янгиобод туманидаги уй-жойдаги қўни қўшнилар ва мархуманинг дугоналари сўроқ қилинмаган. Жиноят содир этилган кундан бошлаб фойдаланиб келган Холиқов Бахромнинг автомашинаси батафсил СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ  ва кўздан кечирилмаган.

Қолаверса, айнан жиноят содир этишга гумон қилаётган шахс Холиқов Бахром ва унинг биринчи хотини Холиқова Жамиланинг телефон алоқалари сўзлашувлари умуман ўрганилмаган.

Шахсан ўзимиз томонимиздан телефонлар пеленгациясини олишни талаб қилганимиздан кейин ҳам тақдим қилинган пеленгация бўйича виждонан тергов ҳаракатлари олиб борилмаган.

Пелингацияда айнан мархума Қорабоева Гулнор телефони ўчиб қолган вақтда ва у ўлган деб эҳтимол қилаётган вақтда Холиқов Бахром билан унинг укаси Холиқов Шербекнинг телефонлари БИР ЖОЙДА эканлигига ва қайта қайта телефон сўзлашувлар орқали қилинган алоқаларга ҳам терговчи панжа орасидан қараб ўтган.

Ва яна Холиқов Баҳром гуёки, у ишидан уйига кетганига ярим соат ўтганидан кейин биринчи хотини Холиқова Жамиланинг уйига борганлигини билдирган бўлиб, телефон пеленгациясида айнан Марҳум Гулнор Қорабоева билан бир вақтда бир жойда эканлиги ва Гулнор Қорабоева ўзини ўзи ҳеч ким йўқлигида осиб қўйганлиги эмас, балки бир минут бир вақтда бир жойда айнан жиноятни Холиқов Бахром содир этганлигини тушунилсада, унинг оғзаки равишда мен у ерда бўлмаганман деган важи асосида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов олиб борилиши бу АДОЛАТДАНМИ?.

Юрист бўлмаган энг оддий одамга хам ушбу пеленгация натижаси Қорабоева Гулнорни қўл телефони мархуманинг ўзини ўзи ўлдирмаганлиги ва 21 январдан 27 январьга қадар Холиқов Бахромнинг бевосита ўзида, ўз қўлида бўлганлиги ва унинг томонидан фойдаланиб, Б.Холиқов ва мархума Г.Қорабоеваларнинг телефон апаратлари бир вақтда турли ёлғон СМС лар юборилиб турилган бўлишига қарамасдан,  мархума Қорабоева Гулнорни  Ҳолиқов Бахром томонидан қассддан ўлдириш учун ЕТАРЛИ МОТИВ, МАҚСАД бўлганлигига қарамасдан, яна мархуманинг кийим кечакларини қасддан ёқиб юбориб, жиноят изларини астойдил йўқотишга ҳаракат қилинганлигига қарамасдан ҳамда бошқа барча далиллар айнан шу шахс томонидан қасддан одам ўлдириш жиноятини  содир этганлигини очиқдан очиқ аниқ ва равшан кўрсатаётган бўлишига қарамасдан тергов харакатларига терговчи Боймуродов Алишер томонидан ўта виждонсизларча мунособатда бўлиб жиноятчи МОТВИга асосан олиб борилди.

Мисол учун:  Шахсан мархуманинг акаси Қорабоев Синдор ва жиянимиз Бегалиев Азамат терговчи Боймуродов Алишерга тергов ҳаракатлари устидан шикоят қилишганида,

у -“ Мен 10 йилдан бери ишлайман, қотиллар одатда ўлдирган ўлигини топиб бермайди, бу Бахром топиб берди, ўзи ўлдирганида топиб бермас эди” , ;

-“ ЖКнинг 97 моддасига тортадиган нарсани кўрмаяпман” ,;

– “103-моддага тортай десам бунга хам далил ва гувохлигим етмаяпти”,-

– “керак бўлса, уни ушлаб туришга асосларим етарли эмас, қўйиб юбораман” деган важларни ҳам қилган вақтлари бўлди,;

– “Мени бошқа муҳим ишларим хам бор Сизлар билан гаплашиб ўтиравермайманку” умуман жиноий жавобгарлик масаласини ҳам қўймайман  деган сўзлар билан гапни тўхтатган пайтларини айтмаса ҳам бўлади.

Ахир терговчи фақатгина Ҳолиқов Бахромни кўрсатуви ва мотвидан келиб чиқиб иш юритади, холосми?, жиноятни очиш учун тегишли тергов харакатларини олиб бормайдими? ёки аслида мархума Қорабоева Гулнорни авваламбор қаерда ўлдирилганлигини, нима сабабдан, қай усулда ўлдирилган, ва бошқа жиноят изларни аниқлаши ва жавобгар шахсларни қонун бўйича жавобгар қилиши керак эмасмиди?

Агарда касбий салоҳияти етмаётган бўлса, вилоят прокуратураси ёки Республика Бош прокуратурасининг оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилган шахсларни терговини олиб борадиган ваколатли, етарли касбий салоҳиятга эга бўлган шахслар томонидан олиб борилмайдими?.

Бизни тергов жараёнида Жиззах вилояти Зомин тумани прокуратураси терговчиси Боймурадов  Алишерни  холисона, ҳар томонлама ва объектив тарзда тергов олиб боришига жуда катта шубҳамиз етарли бўлиб, унга нисбатан умуман ишончимизни йўқотган эдик.

Сизга айтилмаган бошқа жуда кўп важларимиз ва мархума Қорабоева Гулнор ўзини ўзи ўлдирган бўлиши мумкин эмаслиги ва айнан ўлдирилганлигини ҳамда унинг ким содир қилганлиги ҳақидаги важ ва далил, исботларимизни Зомин тумани прокуратурасига, Холиқов Баҳром хизмат қилган Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигига, Президент электрон порталига ҳам ёзган эдик афсус капток мисоли тепилди.

Шу аризалар хам билишимизча Алишер Боймуродовда бўлишига қарамасдан ўз вазифасига совуққонлик қилиб, умуман бепарво тарзда, жиноятчини жавобгарликдан қутултириш учун ҳаракат қилган деб тушунаяпмиз.

 

Мазкур Б.Холиқовнинг жиноят иш бўйича жиноят иши юзасидан бўлган тергов харакатларини қайта кўрилишини ва бевосита Бош прокуратуранинг ЎТА ОҒИР ЖИНОЯТЛАРни тергов қилиш Бошқармаси терговчилари қайта сруштурув ва тергов олиб боришини ва тергов ҳаракатлари устидан бевосита қаттиқ назорат ўрнатилишини, адолат ўрнатиб, айбдор шахсларга нисбатан тегишли чора кўрилишини, мархумани ўлимида айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортилишини, ЖИНОЯТ ИШИни қайта кўрилишини илтимос қилиб сўраймиз.

Сўнги вақтларда Б.Холиқов

ўғлим Қорабоев Ахримазга нисбатан ва оиламга нисбатан телефон орқали қўрқитувлар қилиб тинчлигимизни бузуб келмоқда, у ҳар хил гаплар билан (сенинг опангни мен ушлаб олган эдим, шу вақтгача қанча қиламан деган ишимни қилдим ва қилавераман, сени ҳам ўлдираман қўлимдан келади, мен ниятимга етдим, бундан кейин ҳам етаман деб, дўқ пўпса ва сукинишлар билан тазийқ ўтказиб келмоқда)… 1-телефон суҳбатлар ёзилмаган, 2-суҳбат ёзилган.

Айни дамда қизимдан қолган фарзандини Б.Холиқов ва хотини ҳамда онаси суд жараёнларида менга, қизингдан қолган бола керак эмас деган эдилар, боласи бошидан қолсин, боласини ўзи қараб олсин деб айтган гаплари эндиликда маънфат ва зарарлардан қочиш учун ва қизимдан қолган уй-жой ва неварам Ибрихимжон учун тўлаб келинаятган алимент тўлова ва суд қарори билан белгиланган маънавий зарарлар сабаб бўлиб, болани қайтариб олиш учун Зомин тумани Фуқаролик ишлари судига мурожат этиб, бизни халоватимизни яна бузмоқда.

Шу ўринда саволлар туғилади хурматли прокурорлар!…

Б.Холиқов телефон сўзлашувларида  ўғлимга айтган (сенинг опангни мен ушлаб олган эдим, шу вақтгача қанча қиламан деган ишимни қилдим ва қилавераман, сени ҳам ўлдираман қўлимдан келади, мен ниятимга етдим, бундан кейин ҳам етаман деб, дўқ пўпса ва сукинишлар билан тазийқ ўтказиб келмоқда)… 1-телефон суҳбатлар ёзилмаган, 2-суҳбат ёзилган. Ўзи бу жиноятларни ҳақиқатдан ўзи амалга оширганлигидан далолат бермайдими?…

Бундан ташқари Нега энди бола керак эканлигини ўйлаб кўрсак ақил шошади?

Ким кафолат беради Б.Холиқовнинг оиласи, яний хотини Жамила, Иброхимни оқ ювиб, тараб катта қилишига?..

Б.Холиқов Иброхимжон туғулганда нега? Туғулганлик ҳақидаги гувохномасини пайсалга солганлиги ва оталикни белгилашда, нега Бахромов Иброхим Бахромович деб берлган оталикга ҳам эътибор қаратишларингизни сўрайман, мадомики битта фарзандимдан Б.Холиқовнинг сабаби туфайли айрилдим мен каби оналар зор қақшамасин!…

Энг асосийси Б.Холиқов ўз тили билан қизим Гулнор Қорабоевани билмасдан қўрқиб икки қайта 21 кун кўмиб яшириб қўйганлигини тан олган Б.Холиқовга судя Эркин Умирзоқов неварам Иброхимжонни 2018 йил 16 ноябр куни Зарбдор Туманлараро судининг Зомин тумани суди биносида адолатсизларча мен билган жиноятчи Б.Холиқов томонига ҳал қилиб берди.

Шу ўринда савол туғилади: Нега раис томонларнинг оилавий шароитини ўзи ўрганмади?… Чунки у ҳалқ ичига кирмади курсисида ўтириб масалани ҳал қилди!!!… Ҳалқ орасига кирганда оиламни ўрганганда судя Эркин Умирзоқов неварам Иброхимнинг опачаси борлигини билар эди!. Мени вой додларимга, тушинтиришларимга қарамасдан Б.Холиқовга Иброхимни беришга қарор чиқарди, Опачаси Камоланинг ҳолини ҳеч ким эшитмади хам бу адолатданми, менинг арзимга эътиборсизларса бўлди!. Иброхимжон борадиган хонадонда қизимни 21 кун кўмиб яширгани Зомин тумани жиноят ишлари бўйича судя Олмосов адолатли ҳал қилмаган эди!… Энди шу хонадонга неварамни ишониб бераманми?… Сиз нима деб ўйлайсиз?… Иброҳим мени ва опачаси Камолани ер-у кўкка ишонмайди, Судя Э.Умурзоқовнинг қарори билан икки неварам, икки томонга айрилиб кетаверадими, НЕГА?…

Икки норасида набираларимга раҳим қилинг ҳурматли жаноб Президент ва қонун ҳимоячилари, судялар!…

Набираларимни юрагини бўлгунча, меникини бўлинг!.. Зомин фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судяси Эркин Умурзоқов!…

Менинг илтимосим шул-ки, икки набирамнинг камолини кўриш ва етук инсон қилиб тарбиялаш адолатли қонун химоячилари, Сизлардан илтимос қизидан айрилган она сўзларини эшитадиган инсонлар борми?…

#Адолатли прокурорлар ва судялар сиз жиноят қилиб қамалиб чиққан, яна 21 кун ўз қизингизни, икки қайта ўз уйига кўмиб, ҳаммани лақиллатиб, ўз жиноят мативига ишонтирган куёв аталмиш одамзод бандаси эканлигига ва икки норасидани бир-биридан ажратиб, пароканда қилаётган одамга ишонасизми? #ҚАНИ ҚОНУН УСТИВОРЛИГИ?… ҚАНИ АДОЛАТ?… Ҳурматли СУДЯЛАР!…

Бу икки норасидани иккисини, икки томонга ажратиш, келажагини йўққа чиқаришдир!…

Бунда фақатгина манфъат бор қотил #Б.Ҳолиқовга….

 

 

   Нусхаларини илова қиламиз.

Аризачи Зомин тумани

“Ш. Рашидов” МФЙ “Наврўз”

махалласида яшовчи фуқаро:

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдаги масжид имоми мансабдорларга ер ва дўкон ажратишни сўраб чиқди

Ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган тошкентлик имом Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратишни таклиф ...

Ozodmikrofon: “учта бола билан кўчада қолдим”

Қашқадарё вилояти Китоб туманидан қўнғироқ қилган ва ўзининг ҳаёти ҳақида видеолавҳа юборган Шарофат Садинованинг OzodMikrofonга арз қилишича, унинг қайнонаси учта боласи ...

Ўзбекистон-тожикистон алоқалари кўнгилдагидек ривожланяптими?

Тожикистон ва Ўзбекистон алоқалари тез ривожланиб бормоқда. Тошкентда ўтказилган Тожикистон маданияти кунлари Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилдики, шунинг ...