ТОШКЕНТДА ГАЗ БАЛЛОНЛИ COBALT ЁНИБ КЕТДИ

Тошкентнинг Яккасарой туманида газ чақнаши оқибатида Cobalt автомобили ёниб кетди. Ҳайдовчи куйиш жароҳатларини олиб, касалхонага ётқизилган.

«UzNews.uz»нинг  ИИВ ЁХББга таяниб ёзган хабарига кўра, 7 декабрь куни фуқаро А.Ф.га қарашли Cobalt автомобили Яккасарой туманининг Қушбеги кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида автомашинада ёнғин содир бўлган.

Фото:ЎзР ИИВ ЁХББ

Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғинни ўчиришга 2та ёнғин экипажи жалб қилинган бўлиб, ёнғин автомобиль салонида газ-ҳаво аралашмаси тўпланиб қолганлиги натижасида содир бўлган. Маълум бўлишича машина багажида маиший газ баллони мавжуд бўлган.

Ёнғин вақтида автомобиль ҳайдовчиси А.Ф. куйиш жароҳатларини олиб, касалхонага ётқизилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитой ўзбекистон фуқаросини суд қилмоқда

2019 йилнинг 19 август куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси вакиллари Ханчжоу шаҳар (Чжэцзян провинцияси) Фуқаро ишлари бўйича иккинчи инстанцияси ...

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари декларация қилинади

Муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилмоқда. Президентнинг 2019 йил 27 ...

Ўзбекистонда 2017 йилда инфляция 12-14 % бўлиши мумкин

Марказий банк прогнозига кўра 2017 йилда инфляция миқдори ўтган йилгидан 2,5 баравар кўп бўлиши мумкин. Бунга сабаб – валюта ва пул-кредит ислоҳотлари ҳамда ҳамда айрим ...