Фарғонада МИБ ходими жиноятга қўл урди

Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими давлат инспектори Умид Каримов ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг мулкини алдаш йўли билан қўлга киритиш мақсадида фирибгарлик жиноятига қўл урди. Бу ҳақда  ЎзА нашри хабар бермоқда.
Давлат инспектори лавозимида ишлаган У. Каримовнинг вазифаларига электр, табиий газдан фойдаланаётган истеъмолчилар томонидан тўловларни ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, ўзига бириктирилган ҳудуддаги фуқароларнинг яшаш хонадонларига ўрнатилган электр ва табиий газ ҳисоблагич кўрсатгичларини кўрикдан ўтказиб, компьютер базасига киритиб бориш кабилар кирарди.
У Фарғона туманидаги “Илғор” маҳалласида яшовчи С.Хнинг яшаш хонадонига бориб, унинг фойдаланилган табиий газ учун тўловларини Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими давлат инспекторлари томонидан ундирилишини билса-да, нафснинг куйига учади. Унинг ҳақиқатда фойдаланилган табиий газдан бўлган 482 минг 928 сўм қарздорлигини 2 миллион 850 минг сўм деб, уни алдаб 150 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Ушбу пуллардан 50 АҚШ доллари миқдоридагисини 400 000 сўм пул ҳисобида С.Хнинг абонент ҳисоб рақамига тўлаб, қолган 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судининг “Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида У. Каримовнинг жиноят иши кўриб чиқилди. Суд мажлисида судланувчининг чин дилдан пушаймонлиги, оилавий шароити, жиноят иши бўйича моддий зарар тўлиқ қопланганлиги эътиборга олинди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан ЖКнинг 45-моддасини қўлланилиб, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

400 минг доллар пора олган бахтиёр абдусаматов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Бахтиёр Абдусаматов (Юнусобод туман ҳокими лавозимида ишлаган), Ўлмас Мухамедсаидов (вақтинча ишсиз) ва Шохрух Маликов ...

Марказий осиёнинг ягона визаси келгуси йили жорий этилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон келгуси йилнинг бошларида Silk visa умумий хизматини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналистлар билан учрашув жараёнида Ўзбекистон ...

Гулчеҳра нуриллаева ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди

Уюшма раиси Сирожиддин Саййид Гулчеҳра Нуриллаевага уюшманинг аъзолик гувоҳномасини топширди, дея ёзмоқда ЎзА нашри. Фото:ЎзА Гулчеҳра Нуриллаева уюшма вакилларига самимий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400