Бадарға

БАДАРҒА — 1) 19—20-аср бошларида чор Россиясида шахсни суд орқали ёки маъмурий тартибда бирор шаҳар ёхуд муайян губернадан узоқлаштириш. Бунда ўша шахсга мазкур жойдан ташқарида истиқомат қилиш жойини танлаш ҳуқуқи берилган ёки бундай ҳуқуқ берилмаган. Бадарға қилинганлар полиция назоратида бўлган; 2) жазонинг бир тури. Маҳкумни унинг истиқомат жойидан узоқлаштириб, муайян жойларда яшашини ман этиш. Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган шахслар содир этган жиноят учун асосий ёки қушимча жазо тарзида 1995 йил 1 апрелгача амалда бўлган қонунларда Бадарға кўзда тутилган ва 5 йилгача муддатга қўлланилган. Бадарға қилинган шахс бўлиши таъқиқланган вилоят, шаҳар ёки туманга борган тақдирда маъмурий тартибда жазоланар, бундай қилмишни такрорласа, бир ярим йилгача озодликдан маҳрум этилар эди. Бадарға инсонпарварлик руҳига зид ва самарасизлиги сабабли бекор этилган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан таъқиқланмоқда

Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манабига айланган. Фото:fergananews.com Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент ...

Ўтин ёқиб, газга пул тўласанг, алам қиларкан…

Нукус тумани "Баханшақли" овул фуқаролар йиғинида яшовчи Гулшат Қонисбаева хонадонида охирги пайтларда газ босими кескин даражада пасайиб кетганди. Шу боис у ўчоққа ўтин ...

Туҳмат балоси

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тадбиркор Жаҳонгир Умаров калтаклангани ҳақидаги маълумотни рад этди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400