Шуманойда қутирган шоқол одамларга ва уй ҳайвонларига ташланмоқда

Султанбек Зияевнинг хабар беришича, яқинда Қорақапоғистон Республикаси Шуманой тумани Бегжап ОФЙ ҳудудида шоқоллар қишлоқда яшовчиларга ташланган. Фуқаро Юсуп Қурбанов ва Анвар Жолдасбаевга шоқол ташланиб, тишлаб олган. Натижада икки фукаро ҳозирда Шуманой тумани тиббиёт бирлашмасида қутириш касаллигига қарши даволонмоқда, деб «Макан.уз» нашри ёзмоқда.

Фото:styler.rbc.ua

Kar24.uz сайтининг хабар беришича, юқоридаги икки кишидан ташқари Шуманой туманидаги Қарабайли ОФЙда қутирган шоқол қишлоқда яшовчи аёлга ташланиб, тишлаб олган. Аёл зудлик билан касалхонага етказилган. Текшириш натижасида шоқол қутирганлиги аниқланган. Бу ҳақда Шуманой тумани ҳокимининг ўринбосари Ниъомжон Алланиязов маълумот берган.

Маълумотда айтилишича, туман ҳокимияти овчилар гуруҳини тузиб, қутирган шоқолларни отишни топширган. Бундан ташқари, агар кимда-ким шоқолни отиб ўлдирса 50 минг сўм ваъда қилинган. Қўшимча маълумот, ўтган йили Шуманой тумани Дўстлик байроғи ва Дехқонобод ОФЙларда бир гуруҳ болаларни қашқирлар талаганди.

Makan.uz манбаъсининг хабарига кўра, шоқоллар уй ҳайвонлари – товуқлар, қўй-эчкиларга тез-тездан ҳужум қилишмоқда.

Бу бўйича туман ҳокимлиги сайтида ҳали ҳеч қандай расмий маълумот берилгани йўқ.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон шимолида кучли шамол оқибатлари ҳамон бартараф этилмади

26 декабрдан 27 декабрга ўтар кечаси Хўжанд шаҳри ва Сўғд вилоятининг айрим туманларида кузатилган кучли шамол оқибатлари ҳамон тўлалигича бартараф этилмади. Минглаб ...

Коронавирус хавфи: постларда нега қуролланган ҳарбийлар турибди?

Ўзбекистонда коронавирусга қарши чора-тадбирлар доирасида қатор шаҳарлар ёпилиб, назорат постлари ўрнатилди. Уларга қўриқлаш учун қуролли ҳарбийлар жойлаштирилди. Постларда ...

“достонбек мактабда ҳеч ким билан урушмаган”

13 октябр куни Москвада ўткир тиғ ёрдамида ўлдирилган Достонбек Адҳамов ҳаётда ўта ювош бўлган. Синфдоши Ҳалилжоннинг Би-би-сига айтишича, Достонбек мактабда ҳеч ким билан ...