Қуатбой Абдреимов

АБДРЕИМОВ Қуатбой (1937.24.5, Қорақалпоғистон, Тахтакўпир тумани) — қорақалпоқ актёри ва режиссер Ўзбекистон халқ артисти (1974). Тошкент давлат санъат институтини тугатган (1963).

Қорақалпоқ телевидениесида режиссери (1963-68), бош режиссер (1968-71), Қорақалпоқ театрида директор ва бош режиссер (1973-79), 1979 йилдан режиссер Саҳналаштирган асарлари: «Отелло» (У.Шекспир, Отелло ролини ўзи ижро этган), «Момо ер» (Ч.Айтматов), «Абу Райҳон Беруний» (Т.Сейтжанов), «Бердақ» (Ж.Оймурзаев), «Билмайин босдим тиконни» (И.Султон), «Темир хотин (Ш.Бошбеков),«Эрназар олакўз» (А.Ўталиев) ва бошқалар. Абдреимов биринчи қорақалпоқ кино актёри. «Ўзбекфильм ва «Қозоқфильм» киностудияларида ишланган 20 дан ортиқ фильмларда суратга тушган : Алижон («Ҳамза»), Эргаш («Оталар васияти»), Валижон («Афсонадаги қиз»), Зарипбой («Бўйсунмас») ва бошқалар.

Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофотининг лауреати (1973). «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1999).

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«шум бола»даги эрига хиёнат қилган аёл ёки «келинлар қўзғолони»даги қайнонасига қарши чиққан нигора нега танқид қилинмайди?

Ўзбекистондаги телеканалларда эфирга узатилаётган ва кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлаётган турк сериаллари ҳақида «Sevimli TV» мутасаддиси фикр билдирди. Лола Шоимова, ...

Гулбаҳор йўлдошева вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актрисаси Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда марҳумнинг яқинлари маълум қилган.  Ўзбек миллий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400