«Шум бола»даги эрига хиёнат қилган аёл ёки «Келинлар қўзғолони»даги қайнонасига қарши чиққан Нигора нега танқид қилинмайди?

Ўзбекистондаги телеканалларда эфирга узатилаётган ва кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлаётган турк сериаллари ҳақида «Sevimli TV» мутасаддиси фикр билдирди.

Лола Шоимова, «Sevimli TV» телеканали кино таҳририяти мудири:

— «Sevimli TVВ» ва бошқа телеканалларда турк сериаллари кўпайиб кетгани бор гап. Лекин бу маънавиятимизга зид сериаллар кўпайиб кетди, дегани эмас-ку! Турк кино ижодкорлари воқеаларни бироз бўрттириб юбориши рост, аммо реал ҳаётни кўрсатишади. Биз сериалларни танлашда қайси давлатда ишлаганига эмас, режиссурасига, актёрлар маҳоратига, сценарийнинг пухта ишланганига ва энг асосийси, воқеанинг қанчалик муҳимлигига эътибор қаратамиз. Телеканалимизда нафақат Туркия, балки Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва бошқа давлатларнинг фильмлари ҳам эфирга узатилади.

Телеканалимизда эфирга узатилаётган «Сўйла Қораденгиз» фильми ва бошқа турк сериаллари сабаб келинлар қайнонасини ҳурмат қилмаяпти, ажрашишлар кўпайди, дейдиганлар ҳам учраб турибди. Нега ҳамма нарсанинг салбий томонини кўрамиз?

«Шум бола» фильмидаги икки воқеани эсланг. Унда эрига хиёнат қилиб, уйига бошқа эркакни киритган аёл ҳақидаги саҳна бор. Иккинчиси, ўғриларнинг бошлиғи шум болани ўғирликка даъват қилади. Нега бу асарни, асар асосида ишланган кинони ҳеч ким қораламайди? Нега «Келинлар қўзғолони»даги қайнонасига қарши чиққан Нигорани ҳеч ким танқид қилмайди? Ахир, киноларда ўша салбий қаҳрамонлар сафида бўлмаслик тарғиб қилиняпти. Инсонга яхшини ёмондан фарқлаш учун ақл берилган. Энг муҳими, томошабин қўлида пульт бор.

Ижтимоий тармоқлардаги фикрларда аниқлик йўқ. Хўш, қайси кинонинг оператори, режиссураси, сценарийси, рассомлик иши, актёрлар маҳоратига эътироз бор? Ҳамма умумий гапиряпти. Ахлоқсизликни тарғиб қилувчи бир неча сериалларни эфирга бермасдан қайтарганмиз. Ана ўшалар ёшлар тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин эди. Бизда мукаммал ишлаган миллий сериаллар йўқ-да. Телеканал буюртмаси асосида миллий сериал ишланяпти. Тайёр бўлгач, хорижий сериаллар ўрнига қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «ZO‘R TV» телеканали муҳаррири томошабинлар турк сериалларини талаб қилаётганини билдирганди.

Манба: Sangzor.uz

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда йил бошидан бери оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига ...

“тест хонасида ўнлаб русумдаги телефон ишлатилди”

  "Мен Жиззахданман. Бу йил институтга ҳужжат топширган талабалар саргузашти ҳақида ёзаяпман. Мен бу йил биринчи марта институтга ҳужжат топширдим. Кўп нарсалар ҳайратда ...

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги 2019−2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400