Тошкентда йил бошидан бери оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ташкил этилди, деб ёзади “everyday” сайти.

Йиғилишда қайд этилишича, ўтган январь-февраль ойлари давомида шаҳримизда оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 131тага ошганлиги қайд этилди.

Бу ҳолатлар таҳлил этилганида эса, асосий сабаб оилавий келишмовчиликлар 48 %ни ташкил этмоқда. Кейинги ўринларда эр-хотиннинг узоқ вакт бир оила бўлиб яшамаслиги (16%), фарзандсизлик (9%), миграция (7%), хиёнат (6%), моддий кийинчилик (3%), ичкилик ёки гиёҳвандликка берилиш (2%) ва бошқа сабаблар ташкил этмоқда.

Йиғилишда бу муаммо ва унинг сабабларининг ечими, бартараф этиш йўллари юзасидан Хотин-қизлар қўмитаси қай тартибда, “Оила” марказлари қай тартибда ўз фаолиятини ташкиллаштириши лозим эканлиги тўғрисида келишиб олинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулзамон акбар: бизга интернетнинг тезлиги зарур

 21 –аср ўзининг энг янги, ўта шов –шувли ихтиролари, технологиялари  билан ҳали, унчалик кўзга ташланиб улгурмади. Бизнинг ҳар қалай, унчалик  ўта муҳим янгиликлар кўзимизга ...

Қўқондаги коллежнинг бир неча ходими ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда

Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда Turon24 нашрига вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ...

Ўзбекнинг жони шунчалик арзонми?

Кеча Россиянинг Тула областида ўзбекистонлик аёлнинг барчанинг кўз олдида пичоқлаб ўлдирилишини кўрдим. Юрагим ачишиб кетди. Қўлингизга нина санчиб кўринг, тиғ азобини ҳис ...