Қарағандада фуқаролар ҳукуматдан оммавий муштлашув борасида изоҳ талаб қилишмоқда

Интернетда ўзини Нарек Гурурян деб таништирган йигитнинг видеомурожаати пайдо бўлди. Айни шу исмли одам 1 январга ўтар кечаси Қарағандадаги ресторанлардан бирида юз берган ва бир инсонинг ўлимига сабабчи бўлган оммавий муштлашувга алоқадорликда гумон қилиниб, халқаро қидирувга берилган эди.

Видеодаги ёш йигит марҳумнинг оила аъзоларига таъзия билдирар экан, муштлашувда иштирок этганини инкор қилмаган. У Қозоғистон расмийларига таслим бўлишга тайёр эканлигини билдирар экан, ўзининг хавфсизлиги таъминланиши ҳамда тергов шаффоф бўлишини илтимос қилди.

“Мен қилмишим учун жавоб беришга тайёрман, бироқ бировларнинг гуноҳини гарданимга олишни истамайман. Мен ҳеч кимни ўлдирмадим, демак қотил эмасман“, – дейилган видеомурожаатда.

Қидирувга берилган 22 ёшли Гуруряннинг сурати ушбу иш юзасидан қўлга олинган уч гумондорнинг сурати билан бирга Қозоғистон ОАВда эълон қилинган эди. Суратларни Қарағанда Ички ишлар департаменти матбуот хизмати тақдим қилган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 1 январга ўтар кечаси ресторанлардан бирида можаро келиб чиқади ва оммавий муштлашувга айланиб кетади. Жанжал оқибатида Қарағанда шаҳрида истиқомат қилувчи 23 ёшли фуқаро вафот этди, яна уч киши жароҳат олди.

Прокуратура ушбу ҳолат юзасидан “қотиллик” ва “безорилик” моддалари бўйича жиноий иш очди. Ҳукумат ва ҳуқуқ тартибот идоралари можаро миллатлараро низо эканлигини инкор қилмоқда.

7 январь куни Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян Қарағандада оммавий муштлашув вақтида юз берган қотилликни изоҳлади.

У журналистнинг саволига жавоб бераркан, марҳумнинг қариндошларига таъзия билдирди ва арман ОАВни “фақат диққат билан ўрганилгандан кейингина” ахборот тарқатишга чақирди.

“Менга маълум қилишларича, можарода иштирок этганлар моноэтник бўлмаган. Можарога сабабчи бўлган муштлашганлар орасида этник қозоқ ҳам бор эди, шу сабабли бу ерда миллатчилик бўлиши мумкин эмас“, – дея баёнот берди Пашинян.

Бундан аввалроқ Арманистон ташқи ишлар вазири Шаварш Кочарян баёнот бериб, Арманистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси 3 январь куни тарқатган баёнотида фуқаролар фақат расмий манбаларга таяниши ва нотўғри маълумотлар тарқатмаслигини таъкидлади. Элчихона баёнотида нотўғри маълумотлар “жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш манбаи бўлиши мумкинлиги“ ва “юз берган маиший ҳодиса миллатлараро можарога айланиб кетиши мумкинлиги“ қайд қилинган.

Қарағанда вилоят ҳокимлигининг баёнотига кўра, жанжалкашларнинг тўққиз нафари аниқланиб, улардан саккиз нафари ҳибсга олинди. Бир нафари халқаро қидирувга берилди.

6 январь куни Қарағандада юзлаб фуқаролар кўчаларга чиқиб, ҳукуматдан оммавий муштлашув билан боғлиқ ҳодиса юзасидан изоҳ берилишини талаб қилди. Айрим иштирокчилар “жиноят айбдорлари жазодан қутилиб қолишидан” хавотир билдиришди. Тўпланганлар билан вилоят хокими Ерлан Кошанов учрашиб, қочиб кетган бош гумондор икки-уч кун ичида қўлга олинишини маълум қилди.

Манба:ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

5 нафар аёл мирзиёевнинг кортежини тўхтатмоқчи бўлишди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига шикоят қилиб келган аёлларнинг Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ҳибсга олинганлиги тўғрисидаги ёлғон хабарга Миллий гвардия ...

Тошкент шаҳрига раҳимберди домла раҳмонов бош имом-хатиб бўлди

Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, ...

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартибига ўзгартириш киритилади

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мўлжалланмоқда Фото: Shutterstock Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400