Ҳокимнинг инновацион қабули

(бу бор йўғи ҳажвия, фақат  қайсидир ҳоким ўз аксини кўрса  хафа бўлиш йўқ)

Туманга  кимсан вилоят ҳокими  келиб ҳалқни қабул қилармиш деган хабарни бир биридан эшитган тумонат одам  йиғилиб ҳокимни кутиб нақ уч соат ўтирди.

Бу пайтда Ҳоким бобонинг “югурдаклари”  ўзаро гуринг қилмоқда

-Бу халқнинг қилгани  иши йўқми дейман, уч соатдан бери кутиб ўтирсаям, кетай демайди-я!

-Шуни айтинг,  ўзи булар қаердан эшитибди бугунги қабулни  газет,  телевизор, интернетда эълон бермаган бўлсак?  Фақат ишончли маҳалла раисларига “ишончли”  бир икки одамларни   ҳоким қабулига  яхшилаб тайёрлаб олиб кел деб тайинлаган эдик!

-Ишқилиб Ҳоким бободан  яхшилаб таъзиримизни ейдиган бўлдик!

Шу пайт визиллар ойналари қарайтилиган, ҳашаматли   қоп қора  жип келиб қолди. Ҳокимнинг “сояси” дея ном таратган  ёрдамчиларидан бири, липиллаганича, туман ҳокими ва ёшулларга йўл бермасдан югурганича пешвоз чиқди ва Ҳоким бобонинг қулоғига пичирлаб қабулга  кутилмаганда ростакам халқ келгани,  бу тумандаги мутасаддилар  шуниям эплай олмаганини “суюнчилади”. …

Хуллас қабул бошланди.

-Ҳурматли аҳоли  мана кўряпсизлар, кейинги пайтда юртимизда жуда катта ўзгаришлар бўляпди. Бугунги учрашув ҳам шу ўзгаришларнинг шарофати билан бўляпди. Энди бевосита ишга ўтсак. Қабулга  ким газ, свет, ичимлик суви ва йўллар масаласида келган бўлса ўрнидан турсин!

Залдаги 500 тача йиғилганларнинг нақ  400 тачаси ўрнидан турди.  Ҳоким бобо бурнини устидаги кўзойнагини тўғирлаганича давом этди.

-Биласизлар, бу масалаларда дастурлар ишлаб чиқарилган! Ўзгаришлар бор! Ўтган йили сайловлар арафасида гувоҳ бўлдинглар деярли бир ой газ,  свет, сувда умуман узилишлар бўлмади! Бунинг учун Ҳукуматимизга раҳмат деб шукур қилишимиз керак, тўғрими? –залдан келган кимларнингдир “тўғри, тўғри” деган тасдиқлари садосида давом этди. –Энди “облгаз”, “облэлекросеть”,  “облводаканал”,   “облдор”  раҳбарлари туринг ўрнингиздан.  Ҳозир буларни ҳаммасини залдан олиб чиқиб ҳар бирини муаммосини биттама битта ёзиб олинглар. Қоғозни аяб ўтирманглар, ҳаммасини дардини ёзинглар. Қани сизлар  мана  ёшуллиларни  изидан бораверинглар,  кимни муаммосини ёзмасалар менинг олдимга қайтиб келасизлар!

Кимсан катта ҳоким бобога  муаммоларимизни айтамиз деган умидда келганлардан тўлган зал бир пасда деярли бўшаб қолди. Ҳоким бобо “қалай, қойил қилдимми?” дегандан уён буёнга разм солиб гапини  давом эттирди.

-Қани энди битта битта микрафонни олдига келиб саволларингиз бўлса беринглар,  сизларни диққат билан эшитамиз! …

-Маҳалламизга болалар  боғчаси керак….

-Хусусий тадбиркор қидириб топамиз, албатта қурилади…..

-Қишлоғимизга  болалар майдончаси керак….

-Хусусий тадбиркор қидириб топамиз, албатта қурилади…..

Спорт майдончаси керак…

-Хусусий тадбиркор қидириб топамиз, албатта қурилади…..

Дўхтирхона керак….

-Хусусий тадбиркор қидириб топамиз, албатта қурилади…..

Кутубхона керак…

-Хусусий тадбиркор қидириб топамиз, албатта қурилади…..

-Ёшларимизга  иш ўринлари яратилса…

-Хусусий тадбиркор қидириб топамиз, албатта яратади…..

Қабул  борган сари авжига чиқарди.

-Мен футбол майдончаси ташкил қилмоқчи эдим, шунга ер керак…

-Туман ҳокими қани, ёзиб олинг…

-Мен бир  қишлоғимизда тикувчилик, мебел цехи очмоқчиман. 20 -30 та янги иш ўринлари ташкил қиламан. Пулим бор, фақат ер керак…

. -Туман ҳокими қани, ёзиб олинг…

-Маҳалламизда китоб дўкони, кутубхона қилсам дейман. Шунга ер сўраб бормаган жойим қолмади…

-Туман ҳокими қани, ёзиб олинг…

-Қишлоқда МТМ очиб, болаларимизга шароитлар яратсам дейман, ер керак…

-Туман ҳокими қани, ёзиб олинг…

–Маҳаллада замонавий медклиника очишга ер керак…

-Туман ҳокими қани, ёзиб олинг…

Хуллас  ҳамма хурсанд ҳолда қабул тугади. Фақат туман ҳокимигина хафа, у  бир оқариб, бир қизариб  зўрға катта ҳокимга юзланишга куч топиб суради:

-ёшулли ёзганларимга ерни қандай  ажратсам экан?

-Ким сенга ажрат деяпди, ман сенга ёзиб ол дедим тўғрими?   Беш олти марта олдингга келади,  мулойимлик билан мана,  мана  ўрганяпмиз дейсан, охири жонига текганидан, нима сўраётгани ўзи унутганини  билмай қолади.

Қара туманингни халқини  шунча муаммосини бирпасда ечиб ташладим! Энди сен қарздорсан шахсан,  бор ишингни қилавер, билиб, билиб! – деганича катта ҳокимбува  машинасига ўтирди.

Эртаси куни газета ва телевидения, интернет  Фалон вилоят ҳокими Пистончи Пистончиев сайёр қабул жараёнида икки юздан ортиқ фуқароларнинг муаммосини ҳал этди деган оламшумул  хабарларни   бири биридан ошириб тошириб   тарқатишдан чарчашмади.

Нима десангиз денг лекин ёшуллилар муаммоларни ечимини топишнинг сайёр қабул деган  усули ҳақиқий инновациянинг ўзгинаси, нима дедингиз а?

Давлатназар Рўзметов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Киев метросида чақалоқ дунёга келди

Бугун киевликлар бошпанасига айланган метрода чақалоқ дунёга келди. Украина халқи учун оғир дамларда ҳаёт эшигини очган чақалоққа Мия деб исм қўйилди. Бу ҳақда собиқ депутат ...

“ўқитувчилар қоғозга кўмилиб қолган. ишонмасангиз, мана исботи!”

"Мен Самарқанд вилоят, Пахтачи туманидан мактуб йўлламоқдаман. Нафақат Самарқанд, балки бутун республикада мактаб ўқитувчилари қоғозга кўмилиб қолган. Айниқса, 2005 йилдан ...

Шахсий автоми ё такси: қай бири афзал?

Экспертларнинг баҳолашига кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда шахсий фойдаланишдаги транспорт воситалари билан таъминланганлик 2,4 баробарга ўсди. 2015 йилда ҳар 1000 ...