Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилди

Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот нашри хабар бермоқда.

Ташқи савдо вазирлиги биноси

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилган. Янги вазирлик таркибига Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлиги қўшилган.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 28 январдаги фармони билан Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ташқи савдо вазири сифатида ишлаб келган Жамшид Хўжаев қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллаган.

Бундан ташқари, бош вазир ўринбосари —Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари Суҳроб Холмуродов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ва қозоғистон дипломатик муносабатларнинг 25 йиллигини нишонламоқда

Тошкентда 2017 йил 31 октябрь куни “Ўзбекистон-Қозоғистон: дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтади. (more…)

Покистон парламенти бош вазирга ишончсизлик билдиришини маълум қилди

Покистон парламентининг қуйи палатаси бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик билдириш учун 25-март куни йиғилади. Бу ҳақда қуйи палата спикери котибияти хабар берди.   Мухолифат ...

Ўзбекистон туманида ўқитувчилар йўқ нарса учун қарздор қилинмоқда

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 49-мактаб бор. Ўқувчи кўп, таълим икки сменада берилади. Ўқитувчилар, мактаб ишчилари орасида узоқдан (дейлик, Қўқондан) ...