Ўзбекистон Эронга олтигугурт экпорт қилмоқчи ва Эрон нефтини олиб келмоқчи

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида Эрон Ислом Республикаси темир йўл тизими вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда  ЎТЙ ахборот ҳизмати маълум қилди.

Унда икки давлат темир йўл соҳаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, манфаатли алоқаларни ривожлантириш борасида бир қатор масалалар кўриб чиқилган.

Хусусан, транзит юкларни ташишда қулайликлар яратиш, бу борада янги йўналишларни кўриб чиқиш, контейнер вагонлари орқали импорт ва экспорт хизматларини кўрсатиш бўйича фикр юритилган.

– Маълумки, Ўзбекистон Шарқий Осиё, яъни Хитой давлати билан ташувларни амалга оширишда энг муҳим ва қисқа транзит ҳудуд ҳисобланади, – дейди делегация раҳбари Аҳмадий Бабак. – Шу боис, ишончли ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки давлат темир йўл тизими ўртасидаги ташувлар сонини ошириш давр тақозосидир. Эндиликда, ушбу йўналиш бўйича контейнерлар орқали ташувлар ҳажмини оширишни режалаштирганмиз. Жорий йилда Хитойдан 50 минг тонна юк олиб келиш белгиланган. Бу борада Қозоғистон ва Туркманистон давлатлари билан ҳам музокаралар олиб борилди.

Таъкидланишича, кейинги йилларда Эрон Ислом Республикасида Ўзбекистон пахтаси ва тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талаб ортган. Учрашувда ушбу масалага ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, Эрондан нефть маҳсулотларини олиб келиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган олтингугуртни етказиб бериш борасида ҳам таклифлар билдирилган.

Учрашув сўнггида муҳокама этилган масалалар юзасидан йиғилиш баённомаси имзоланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев шуҳрат ғаниевга янги вазифа топширди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун имзолаган фармонга кўра, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга янги вазифа топширилган. Фармонга кўра, ҳокимга Халқаро ҳунармандчилик ...

Эврил турон: мустақиллик қаҳрамони (давоми)

              38    ТАХТИ ҚОРАЧИ ДОВОНИ “Қорачору Чингиз амакиваччалардир. Мамлакат олишда қўлдош  эрурлар. Қорачар нўён салтанатга сидқидилдан хизмат қилган ва аркони давлат ...

​россия шакарининг ўзбекистонга импорти учун алоҳида квота сўралмоқда

Россия Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин РФ Ўзбекистонга ҳар йили 750 минг тонна шакар етказиб бераётгани, аммо жорий йилда бу кўрсаткич кескин тушиб кетганига ...