Ўзбекистонликлар йўлда музлаб қолишига яна бир баҳя қолди

Ичида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган автобус бузилиб қолганлиги сабабли йўлда қолиб кетган. Бу ҳақда “Дарё” нашри «Sputnik»га таяниб ёзмоқда.

54 кишини Туркистон вилоятидан Екатеринбургга олиб ўтаётган транспорт воситаси техник носозлик сабабли жуда совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилаётган Петропавловск чегарасида тўхтаб қолган.

Батальон патруль полицияси бузилган автобусни кўрмаганида юпун кийинган одамлар музлаб қолиши мумкин эди. Полициячилар ҳайдовчига техник хизмат кўрсатиш устасини топишга ва эҳтиёт қисм сотиб олишга кўмак берган.

Йўловчилар автобусдаги носозлик бартараф этилгунга қадар вақтинча бошпанага жойлаштирилган.

Патруль хизмати тун-у кун автобус ёнида навбатчилик қилиб, унинг бус-бутун сақланишини назорат қилган. Эртаси куни таъмирланган автобус йўлида давом этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳрисабздаги боғчада халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган

Шаҳрисабз шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида 1 июнь куни 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган. Буни ўша кунги таомнома фош қилди. «Дарё» мухбирининг ...

Тергов судьяси: у ким ва унинг ҳимоячи процессуал мақомини оширишдаги ўрни қандай?

Ўзбекистонда адвокатура институтини ривожлантириш ва адвокат нуфузини оширишга суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Бунда жиноят ишларини ...

Наманганда 7 синф ўқувчисининг туғиб қўйиши ортидан таътилдаги ўқитувчилар чақириб олинди

Наманган вилоят, Чортоқ туманидаги мактаблардан бирининг 7-синфни тугатган ўқувчиси фарзанд кўргани ортидан, тумандаги барча мактабларнинг таътилда бўлган ўқитувчилари ишга ...