Ўзбекистонда Facebook ва YouTube’дан фойдаланишнинг пулли хизмати жорий этилди

Ўзбекистонда ISTV интернет-провайдери “Открыв@шка” хизматини жорий этди. Ушбу хизмат Facebook ва YouTube᾽дан IP манзили ўзгартирмасдан ва VPN дастурисиз эркин фойдаланиш имконини беради.

“Хизмат фойдаланувчиларимизнинг мазкур ресурслардан фойдаланишларини соддалаштиради ва VPN дастурисиз орқали уланиш, паст тезлик ва бошқа кўнгилсизликлардан халос этади”, – дейилади “Соф.уз” хабарида.

Хизмат нархи ойига 25 минг сўмни ташкил этади.

Маълумот учун: Facebook’га Ўзбекистон ҳудудида ўтган йилнинг сентябридан YouTube’га эса октябрь ойининг бошларидан кириш қийинлашганди.

15 январдан Ўзбекистонда Facebook ва YouTube VPNсиз ишлаб кетганди. Афсуски, орадан 12 соат ўтиб номаълум сабабларга кўра, яна бу сайтларга тўғридан-тўғри киришнинг имкони бўлмай қолди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонни асосан эркаклар тарк этмоқда

Ўзбекистонни 2018 йилда асосан эркаклар тарк этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботижда маълум қилинган.  Ҳисоботда қайд этилишича 2018 йилда ...

Ўзбекистонни ижтимоий ва сиёсий ривожланишига тўсиқ бўлувчи сайловларда қатнашишимиз керакми?

Агарда сайловда мухолифатчи партия ёки ҳеч бўлмаса халқ учун жонини беришга тайёр бўлган блогерлар номзоди қўйилмаса мен кўргазма учун ўтказиладиган сайловларда овоз ...

“мулкдор”да бугуннинг хабарлари (аудио) 27.11.2017

https://www.youtube.com/watch?v=PkgEgxjxslY