Россиялик денгизчилар ​9,5 тонна кокаин билан ҳибсга олинди

Кабо-Верде суди кемаси бортидан 9,5 тонна кокаин топилган 11 нафар россиялик денгизчини ҳибсга олди.

Россиянинг Кабо-Вердедаги элчихонасининг хабар қилишича, тергов вақтида ҳибсга олинганларнинг ҳаммаси Прая шаҳридаги қамоқхонада бўлиб туради. Уларга нисбатан расмий айбловнома қўйилмаган, аммо улар гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилинмоқда.

31 январь куни Кабо-Верде расмийлари 11 нафар россиялик денгизчини ушлаган эди. Улар Панама байроғи остида Жанубий Америкадан Марокаш томон сузаётган кема бортида эдилар.

31 январь куни экипаж аъзоларидан бирининг вафоти муносабати билан кема Сантьягу оролидаги (Кабо-Верде архипелагидаги ороллардан бири) Прая портига киришга мажбур бўлган эди. Денгизчининг ўлими сабаблари маълум эмас.

Денгизчининг ўлимини ҳужжатлаштириш учун келган полиция ходимлари кема бортидан катта миқдорда кокаин партиясини топди. Кемадан ғишт шаклида бўлган 260 та пакет топилди. Пластик ва мато қопларга ўралган пакетларнинг умумий оғирлиги 9 570 килограмм чиқди.

“Maritime bulletin” маълумотларига қараганда, бундан аввал кема Туркия компаниясига тегишли бўлган, аммо 2018 йилнинг 6 ноябрь куни “Ecolive de Panama”га сотилган.

 Манба:ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон банкларида доллар айирбошлаш курси 9 000 сўмга яқинлашди

9 августдан  тижорат банкларида долларни олиш – 8840 сўм, сотиш  8900 сўмни ташкил қилмоқда. АҚШ долларининг янги қиймати белгиланган банклар рўйхати: Ипотека банк: олиш - ...

«астана» футбол клуби «нурсултон»га айланадими?

Қозоғистон пойтахтининг «Астана» футбол клуби шаҳар Нурсултон деб қайта номланаётганига қарамай, ўз номини ўзгартирмайди. Бу ҳақда мамлакат Ахборот ва ижтимоий ривожланиш ...

Тўқтўғул гэсидаги сув ҳажми 9 миллиард куб метргача камайди

Буган, 31-январда Қирғизистоннинг Тўқтўғул сув омборидаги сув ҳажми 9 миллиард 61 миллион куб метрни ташкил этди, деб хабар қилди Қирғизистон “Электр стансиялари” компанияси ...