Николас Мадуро Рим папасига хат ёзибди. Папа эса амирликларда…

«Қонундан ташқарида» қолган Венесуэла президенти Николас Мадуро сиёсий инқироз сабаб Рим папаси Францискдан ёрдам сўради. Мадуронинг ишонч билдиришича, католик черкови раҳнамоси ҳукумат, мухолифат ва халқ ўртасида мулоқотни бошлаб бера олади.

«Sky TG24» телеканали учун интервьюсида президент понтификка ўзининг «Худога ёқадиган»  ишлари битилган мактубни йўллаганини айтди.

«Папа Францискка хат йўлладим. Ишонаманки, мактубим ҳозир йўлда ёки Рим, Ватиканга етиб борган», — деди жумладан Мадуро.

Мадуронинг хати Ватиканга балки етиб ҳам боргандир, бироқ Рим папасининг ўзи айни пайтда тарихий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди. Францискнинг ташрифи эртага, 5 февраль куни ниҳоясига етади.

Манба:Хабар.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналист  бобомурод абдуллаевнинг маҳкамаси ҳали узоқ давом этади

28 март 2018 йил соат 15-00 да Жиноят ишлари бӯйича Тошкент шаҳар судида судья Зафар Нурматов раҳбарлигида Ӯзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси 4-банди ...

Омонулла мадаев вафот этди

2 март куни таниқли фольклоршунос олим, филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев вафот этди. Омонулла Мадаев 1942 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йил ...

52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси ордухон мехтиев 3 йилга қамалди

Туркистон вилояти Сариоғоч туман суди 52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси Ордухон Мехтиевни 3 йилга озодликдан маҳрум қилган, деб хабар қилди "Хабар.уз". Судья ...