Ўзбекистон туманида ўқитувчилар йўқ нарса учун қарздор қилинмоқда

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 49-мактаб бор. Ўқувчи кўп, таълим икки сменада берилади. Ўқитувчилар, мактаб ишчилари орасида узоқдан (дейлик, Қўқондан) қатнайдиганлари ҳам бор, деб ёзади телеграмдаги «Daryo—LIVE» канали.

Фото: «Дарё»

Ўтган дам олиш кунлари шу мактаб ходимлари билан боғлиқ бир ғалати иш бўлибди. Якшанба — бозор куни. Ўқитувчилар ҳам эл қатори бозорга тушиб, бозорлик қилиб, охирида мактабдан берилган пластик карточкани сотувчиларга тутқазса, пластик карточка ишламасмиш-да. Блок бўлиб қолган экан.

Бир эмас, икки эмас, ўнлаб ўқитувчилар пластик карточкани берган банкка бориб, «Нима бу аҳвол?», деб сўраса, банкдагилар Мажбурий ижро бюросини кўрсатиб юборибди: «Ўша ердан коммунал тўловлардан қарзингиз йўқлиги ҳақида справка олиб келинг, карточкангизни блокдан чиқариб берамиз», дейишибди.

Бечора ўқитувчилар базўр вақт топиб (улар ҳам одам — икки смена дарс беришдан ташқари оила, бола-чақасига ҳам қараши керак!), МИБга борса, у ердагилар: «Ичимлик сувидан қарзингиз бор, мана, «Сувоқава»дан қарздорлар рўйхати келган, қарзингизни ёпинг, маълумотнома берамиз, карточкангизни ишлатаверасиз», дебди.

«Қарзи бўлса, тўласин-да энди, нима тўполон?», дейишингиз мумкин. Муаммо шундаки, «ичимлик сувидан қарздор»лиги учун карточкаси блокланиб қолган аксарият ўқитувчи ва ходимлар яшайдиган жойларда ичимлик сувининг ўзи йўқ экан-да.

«Банкка бордим. Улар МИБга жўнатишди. МИБ ходимлари ичимлик сувидан 115 минг сўм қарзингиз бор экан, тўлаб келинг, дейишди. Биз яшайдиган Эски Яйпан маҳалласида ичимлик сувининг ўзи йўқ. Қандай қилиб йўқ сувга қарз бўлишим мумкин?» — дейди математика фани ўқитувчиси Ҳулкарой Маҳмудова.

«Янги ҳаёт қишлоғида яшайман. Қишлоғимизда ичимлик суви йўқ. Лекин сувдан 178 минг сўм қарз чиқариб, пластик картамни блоклаб қўйишибди», — дейди мактаб ходими Маъруфжон Сайдалиев.

«Ичимлик сувидан 118 минг сўм қарздорлик ҳисоблаб, пластик картамни блоклаб қўйишибди. Аслида бизда ичимлик суви йўқ. Қудуқ сувини тиндириб ичамиз. Сув бўлганда, албатта, пулини вақтида тўлар эдик», — дейди бошланғич синф ўқитувчиси Хуршида Йигиталиева.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

1-январдан бошлаб ногирон болаларнинг ота-оналарига 4900 сомдан ойлик берилади

Ногирон болаларни боққан ота-оналарга 2019-йилнинг 1-январидан бошлаб 4900 сомдан берилади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазири Улукбек ...

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Жиноий ишлар бўйича судида таниқли тадбиркор Жаҳонгир Умаровга нисбатан суд тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жаҳонгир Умаровнинг 80 ёшдан ...

Президентнинг қаршидаги ташрифида у билан кўришмоқчи бўлган аёлни нотаниш кимсалар олиб кетишган

Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани “Обод” маҳалласида яшовчи Нодира Жўраева 14 декабрь куни Қарши шаҳрига вилоятга келган президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиш ниятида ...