100 ёшдан кичикларга тамаки сотишни тақиқлаш таклиф этилди

АҚШнинг Гавайи штатида парламент 100 ёшдан кичик бўлган фуқароларга тамаки сотишни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини киритди. Мазкур ҳужжат қонунчилик органи расмий сайтида ҳам эълон қилинганлиги ҳақида “Хабар.уз” сайти ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Лойиҳа муаллифлари тамаки сотиб олиш ёшини босқичма-босқич кўтаришни таклиф қилишмоқда. 2020 йил 30 ёшгача, 2021 йил 40 ёшгача, 2022 йил 50 ёшгача, 2023 йил 60 ёш ва 2024 йил 100 ёшгача бўлган кишиларга сигарет маҳсулотлари сотмаслик тавсия қилинган. Бу ташаббусга чекишнинг соғлиқ учун хавфли эканлиги сабаб қилиб келтирилган.

Ҳозирда Гавайида тамаки маҳсулотларини сотиб олиш учун 21 ёшга тўлган бўлиш лозим.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Адлия вазирлиги сталинпарастлар сўрови билан “илҳом” театрига огоҳлантириш берди

3 март куни Тошкентдаги "Илҳом" театрида Британияда таниқли киночи Армандо Иануччи ( Armando Iannucci) тарафидан суратга олинган “Сталиннинг ўлими” (The Death of Stalin) ...

Деҳқонобод қишлоғидаги  жин кўприкдан болалар йиқилиб ўтишмоқда

«Чошпета» қишлоғига кириб боришимиз биланоқ муаммо билан юзма-юз келдик. Қишоққа олиб кирувчи 3 километрлик йўл лой ва қатнов учун хавфли бўлганлиги сабаб, қишлоқ аҳли билан ...

Тожикистоннинг ҳукмрон партияси пора билан қўлга тушган сафдошидан воз кечди

Тожикистон Халқ-демократик партияси Тожикистон Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг минтақалар тараққиёти ва инвестицияларни дастурлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ...