Касби пахта тозалаш заводи раҳбарлари кузатув камерасини ўчириб 213  миллион сўмлик чигитни ўғирлашди

“Қашқадарё” газетасининг хабар беришича, Жорий йилнинг 21 январь куни “Касби пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг тарозихонасидаги кузатув камераси  соат 11:56 дан  12:58 гача бўлган вақт оралиғида негадир ишламаган.

Хўш, бунинг сабаби нима экан?

Бу саволга Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан корхонада ўтказилган ўрганиш натижаларидан сўнг жавоб топилди.

Мазкур корхонанинг мансабдор шахслари олдиндан ўзаро тил бириктириб, кузатув камерасини  бир соатдан кўпроқ вақт давомида ўчириб қўйишган. Бу вақт ичида эса умумий нархи 213  миллион 229 минг 279 сўм бўлган техник чигит сохта ҳужжатлар ёрдамида ноқонуний равишда корхонадан чиқариб юборилган. Бу маҳсулот кейинчалик гуруҳ аъзолари томонидан талон-тарож этилган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан “Касби пахта  тозалаш” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, иш дастлабки  тергов  ҳаракатларини  олиб  бориш  учун  вилоят прокуратурасига юборилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ва тожикистон «мусулмонларни қайта тарбиялаётган» хитойни қўллаб-қувватлади

БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашида Хитой томонидан Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Хитой ҳукумати ушбу ҳудудда ўзгача сиёсат юритмоқда ва ...

52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси ордухон мехтиев 3 йилга қамалди

Туркистон вилояти Сариоғоч туман суди 52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси Ордухон Мехтиевни 3 йилга озодликдан маҳрум қилган, деб хабар қилди "Хабар.уз". Судья ...

Синглисининг бошини танасидан жудо қилган йигит 18 йилга қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди ўз синглисини ўлдирган акани 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Тожикистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб “Соф.уз” нашри ...