Деҳқонобод қишлоғидаги  жин кўприкдан болалар йиқилиб ўтишмоқда

«Чошпета» қишлоғига кириб боришимиз биланоқ муаммо билан юзма-юз келдик. Қишоққа олиб кирувчи 3 километрлик йўл лой ва қатнов учун хавфли бўлганлиги сабаб, қишлоқ аҳли билан дарё бўйида учрашдик. Дарёдан олиб ўтувчи кўприк ҳам ҳавас қилар даражада эмас. Амал-тақал қилиб зўрға ўтдик, деб ёзади “Дарё нашрининг мухбири.

Фото: «Дарё»

«Бутун бир қишлоқ шу жин кўприкдан юради, — дейди аҳоли вакилларидан Ўктам Шералиев. – 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли юрагини ҳовучлаб ўтади «йиқилиб кетмай» дея. Ҳар сафар ўзимиз таъмирлаб қўямиз. Қайсидир ёғочини алмаштирамиз ёки сим билан қаттиқроқ боғлаймиз. Қиладиган ишимиз шу, холос. Туман ҳокимлигидагилар бу хусусида бир маротаба бўлса-да, ўйлаб ҳам кўришмайди».

Қишлоқ аҳлининг айтишича, ушбу кўприкдан мактабга ўтмоқчи бўлган болалар бир неча маротаба тушиб ҳам кетган.

«Ўтган йили болаларимиз тушиб ҳам кетди, — дейди аҳоли вакилларидан бири Бозорхол Турсунова. – Биз қарияларни ким ўйлайди? Қандай қилиб ўтамиз бу жин кўприкдан?

Ушбу қишлоқда яшовчи ўқитувчи Абдусамад Норбўтаевнинг маълумот беришича, мазкур кўприк 2005 йил аҳолининг саъй-ҳаракати билан қурилган бўлиб, узунлиги 170 метрни ташкил қилади. Мазкур кўприк айни кунда қишлоққа олиб кирувчи ягона кўприк ҳисобланар экан. Автомобиллар учун мўлжалланган 3 километрлик йўл эса қалин тупроқ бўлганлиги сабаб, ёғингарчилик пайтида ҳаракатланишнинг умуман имкони йўқ. «Ўтиш учун ҳаракат қилган ҳар қандай автомобиль у хоҳ енгил, хоҳ юк автомобили бўлсин бир зумда лойга ботиб қолади», — дейди аҳоли вакиллари.

 

«Бу ҳали ҳолва дейди, — суҳбатдошлар. – Мактаб ёнида ҳам бир кўприк бор. 1989 йил аҳолининг ўзи қурган. Узунлиги 110 метр. Унинг аҳволи бундан-да баттар. Ҳар сафар болалар тушиб кетади».

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Испания қуролли кучлари тарихида илк марта аёл киши генерал бўлди

56 ёшли Патрисия Ортега Гарсияга генераллик унвонининг берилиши қиролликнинг вазирлар маҳкамаси томонидан маъқулланди, деб ёзмоқда " ЎзА" нашри. Ортега бундан ўттиз йиллар ...

Украинада уч кунлик мотам эълон қилинди

Украинанинг Кременчуг шаҳридаги «Амстор» савдо марказига рус ҳарбийларнинг ракетадан қилган ҳужумида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланиб уч кунлик мотам эълон қилинди. ...

Мени тожик халқини, миллатини ёмон кӯрадиган, уларнинг ривожланишини кӯролмайдиганлар тоифасига киритиб, миллатчиликда айблаётган қадрли дӯстларим, ассалому алейкум!

Мен миллатчи эмасман, аксинча қадимий ва кӯҳна тамаддун маскани бўлмиш Туронзаминда азалдан бир дарёдан сув ичиб, қӯни-қӯшни, қуда-анда бӯлиб яшаб келаётган, илдизи бақувват, ...