Дутерте Филиппин номини Махарлика Республикаси деб ўзгартиришни таклиф қилди

Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакат номини “Махарлика Республикаси” деб аташни таклиф қилди. Бу ҳақда Manila Bulletin газетасига таяниб «Кун.уз» ёзмоқда.

У Испаниянинг Филиппин маданиятига таъсирини танқид қилди ва собиқ президент Фердинанд Маркоснинг мамлакатни “испанча” аташдан воз кечиш ғоясини эслатди.

“Мамлакатимиз номини саёҳати учун испан қироли Филипп пул тўлаган Магеллан ўйлаб топган. Шунинг учун у аҳмоқ мамлакатимизни Филиппин деб номлаган. Буни қачондир ўзгартирамиз”, — деди Дутерте.

Дутерте Маркоснинг таклифини қўллаб-қувватларкан, “махарлика” сўзи малай тилида “тинчлик ва хотиржамлик” маъносини билдиришини қайд этди.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарадаги автоҳалокат оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

2019 йил 17 июнь куни соат 19.00да Самара вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 киши, жумладан, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди. Бу ҳақда ТИВ ...

“у  дунёга-рафиқамга мактублар!”

ТУРКУМИНИНГ БИРИНЧИ ФАСЛИ “Кўп синовларга, ноҳақликларга чидаган эдим, лекин оиламнинг фожеали ҳалокатга учраб, Шаҳид бўлиши  менга нисбатан Синов ҳам, Ноҳақлик ҳам эмас, ...

Гулистонда икки кунлик чақалоқни 2 млн сўмга сотаётганлар ушланди

Гулистон шаҳри, «Бўстон» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар чақалоқ савдоси билан қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 2019 йилнинг 15 ...