Қўқонда Миллий гвардиянинг найранги фош бўлди 

15 февралда “Эхо Узбекистана” Telegram каналида Миллий гвардия ходими иштирокидаги видео жойлаштирилди, деб хабар берди uz24.uz.

Видеода Қўқондаги кўнгилочар марказларидан бирида юз берган воқеа акс этган. Унда Миллий гвардия ходими караоке-залга кириб, у ердаги диванда турган ёстиқ остига пичоқни яшириб, сўнгра хонадан чиқиб кетгани тасвирланган. Кейинроқ у ички ишлар бўлими ходимлари билан шу хонага текширув ўтказгани кирган. Тинтув вақтида ёстиқ остида ўша пичоқ аниқланган ва шундан кейин марказ эгасига совуқ қуролни сақлаш айблови қўйилган.

Нашр Миллий гвардия матбуот хизмати бошлиғи Даврон Жуманазаров билан воқеа тафсилотларини аниқлаштириш мақсадида боғланган. Жуманазаровнинг айтишича, видеодаги шахс ҳақиқатан уларнинг ходими ҳисобланади. Миллий гвардия раҳбарияти бу ҳақида хабардор қилинган.

Айни вақтда воқеа юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. “Найрангбоз” ходимга нисбатан тегишли чоралар қўлланади. Жуманазаровнинг айтишича, у Миллий гвардия сафидан четлатилади.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди

 Самарқанд вилояти Булунғур туманида Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон хабар қилди. Иллюстратив фото Воқеа гувоҳларининг сўзларига ...

Назарбоевнинг йил боши мурожаати ҳақида

Бугун 2018 йилнинг 9 январь куни соат 19:00 да Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳар йилгидек, йил бошида қозоқ халқига  қисқача «мурожаат»ини йўллади. (more…)

Жаслиқдаги маҳкумлар билан энди нима бўлиши очиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарорни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400