Ўз ватандошини Грузияда фоҳишаликка мажбурлаган ўзбекистонлик аёл 12 йилга қамалди

Батуми шаҳар суди ўзбекистонлик аёлни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. У ўз ватандошини Грузияда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган, деб хабар бермоқда Sputnik Грузия мамлакат Бош прокуратурасига таянган ҳолда.

Иллюстратив фото

Иш материалларида айтилишича, 2018 йилнинг январида аёл Ўзбекистонда бўлган юртдоши билан боғланиб, уни Грузияда ишлашга таклиф қилган. У рози бўлган ҳамда 2018 йил февраль ойида Грузияга келиб, Қора денгиз бўйидаги Батуми курорт шаҳрида ижара уйга жойлашган.

Кейинчалик уни Грузияга таклиф қилган аёл паспортини олиб қўйиб, шаҳарда эркин ҳаракатланишни тақиқлаган ва фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб, пулларни ўзига олган. Аёлни Батуми ва Аджариянинг Хелвачаур туманидаги тунги клублар, меҳмонхоналар ҳамда ресторанларга тунги вақтда мажбурлаб олиб боришган.

Полиция жиноят иши очганида, гумонланувчи ғойиб бўлган. 2018 йил май ойида у қидирувга берилди, 14 кундан кейин эса Ахалкалаки (Самцхе-Жавахети минтақаси) шаҳрида қўлга олинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё кубоги. ироқ сўнгги дақиқаларда жарима зарбасидан урилган гол эвазига вьетнамни иродали тарзда мағлуб этди

Осиё Кубогининг 1-тури доирасидаги Ироқ - Вьетнам учрашуви якунланди. Баҳснинг илк дақиқасида Али Аднанга нисбатан жуда қўпол ўйнашди. Учрашув жуда қизғин кечди. Учрашувнинг ...

Жиззахлик фермер миб томонидан бир гилами олиб қўйилгани учун ўзини ўлдириб олган

Жиззахда фермер ўз жонига қасд қилди. Ижтимоий тармоқларда бунга МИБ томонидан мол-мулки мусодара қилингани сабаб қилиб кўрсатилганди. Прокуратура эса унинг бор-йўғи битта ...

Ўзбекистонда бир йил ичида деярли 1900 киши оитсдан вафот этди

Бугун, 1 декабрь куни бутун дунёда ОИТСга қарши кураш куни нишонланмоқда. 2017 йилда ушбу касаллик сабаб Ўзбекистонда 1900га яқин киши вафот этган. Фото:АҚШ элчихонаси 1 ...