Тожикистонда Хитойнинг яширин ҳарбий базаси жойлашган

Тожикистоннинг Хитой билан чегарадош Мурғоб туманида уч йилдан буён Хитойнинг яширинча ҳарбий базаси мавжуд. Бу ҳақда The Washington Post гезетаси ёзмоқда.

Фото – Джерри Ши/The Washington Post

Тожикистон ҳудудида Хитойнинг ҳарбий базаси жойлашганини Душанбе билан Пекин ҳукумати тасдиқлагани йўқ. Хитойнинг назорат ўтказма бекати Мурғоб тумани ҳудудидаги афғон ўтказиш бекатидан олис эмас жойда жойлашган. Мақоланинг муалифи Гарри Ших Хитойнинг “кичик ҳарбий базасини” тожик-афғон чегарасига иш юзасидан борганида кўрган.

Гарри Шихнинг айтишича, Мурғобдаги бозорда у хитой ҳарбийларини учратган. Уларнинг бири The Washington Post газетасининг журналисти билан суҳбатлашиб, уч-тўрт йилдан буён Тожикистон ҳудудида хизмат қилаётганини айтган.

Америкалик журналист назорат ўтказма бекатининг кириш қисмида Хитойнинг ва Тожижистоннинг давлат рамзлари кўриниб туриши, бироқ иморат кимга тегишли экани номалум эканини ёзган.  The Washington Post спутникдан тортилган расмларни эълон қилган, унда унчалик катта бўлмаган иморат,  казарма ва машғулот ўтказиш майдони кўриниб турмоқда.

Ҳарбий база жойлашган ер стратегиявий томондан аҳамиятлидир. У ерда Тожикистон, Хитой ва Афғонистон чегаралари туташган.  Афғонистонга тегишли томони деярли қўриқланмайди ва экстремистларнинг уёқ-буёққа ўтишига қулай.

Мурғоб аҳолисининг айтишича, бу ерда ўнлаб, балким юзлаб хитой ҳарбийлари хизмат вазифасини бажаришади. Улар маҳаллий бозордан қўтоснинг гўштини ҳарид қилиб туришади.

Фото – Джерри Ши/The Washington Post

​The Washington Post Хитойнинг ҳарбий маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда изоҳ беришни хоҳламаганини ёзди. Тожикистон ТИВ бўлса мамлакат ҳудудида Хитойнинг ҳарбий базаси борлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.

Ўтган йили ёзда Хитой Афғонистоннинг Бадахшон вилоятига илк ҳарбий машқлар учун база қура бошлаган.

Мирзоулуғбек Каримов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда интернет тезлиги эртадан сезилади

«Ўзбектелеком» АКнинг Сотувлар ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича бошқармаси бошлиғи Алишер Зуфаровнинг айтишича, эртадан интернет тезлиги ошганини симли интернетдан ...

Путин ва трамп телефонда сурия, украина, эрон ва афғонистон ҳақида гаплашишди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Оқ уйдагилар суҳбат бир соатча давом этганини айтишди. Муҳокама қилинган мавзулар ...

Омбудсман бир йилдирки ўз биносига эга бўла олгани йўқ

Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бино бир йилдан кўпроқ вақт муқаддам Тошкент метрополитени балансига ўтказилгани сабабли янги ходимларни ...