Петербургда ўзбекистонлик болани ўлдирган шахс 19 йилга қамалди

Санкт-Петербург суди ўзбекистонлик болани ўлдирган шахсни 19 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитасининг ҳудудий бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига асосланиб “Кун.уз” ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Тергов ва суд аниқлашича, 2018 йил 26 январь куни эркак Витебский кўчасидаги уйлардан бирининг олдида, 2006 йилда туғилган болани ўлдириш ниятида, унинг ота-онасига нисбатан шахсий душманлик асосида қасддан ҳаракат қилган. У болага номаълум буюмлар билан камида 20 марта зарба берган, қўллари билан бўғган, натижада у воқеа жойида вафот этган. Шундан сўнг судланувчи боланинг жасадини яшириб, унинг устига қурилиш чиқиндиси ва автомобиль покришкаларини ташлаб қўйган.

Суд ҳукми билан жиноятчи қаттиқ режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Аввалроқ, Ўзбекистон фуқароси 11 яшар ўғли йўқолиб қолгани ҳақида полицияга ариза билан мурожаат қилган. Отанинг сўзларига кўра, бола 26 январь куни квартирадан чиқиб кетган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 51 дона қалбаки 100 минг сўмлик пулларни қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланганлар қўлга олинди. ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, 4 май куни ...

Шаҳрисабз туманида 7-синф ўқувчиси 9-синф ўқувчисини пичоқлаб қўйди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида “Сайёд“ маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Сувтушар қишлоғида 7-синф ўқувчиси 9-синф ўқувчини пичоқлаб қўйган. Воқеа кечки соат ...

Тошкентдаги 7 та бозорнинг раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар Савдо департаменти, хизматлар кўрсатиш ва халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар ва “Бек тўпи савдо ...