Ўзбекистонда мактабни олтин медаль билан битирган ўқувчиларга ОТМга кириш имтиҳонида имтиёз берилмайди

Бир неча кун аввал Ўзбекистонда мактаб ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар берилиши ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг айрим Telegram-каналларда олтин медаль олган ўқувчиларга олийгоҳга кириш имтиҳонларида тўплаган умумий балига 50 фоиз, кумуш медаль олган ўқувчига эса 30 фоиз балл қўшиб берилиши ҳақида маълумотлар тарқалди.

 

Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, «олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган».

«Таъкидлашим жоизки, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида имтиёзли баллар берилмаса-да, улар ўз билимларини кўрсата олишлари лозим. Қолаверса, Халқ таълими вазирлиги олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этиш тарафдори», — дейилади вазирлик баёнотида.

У ҳолда бу медалларнинг нима кераги бор, деган ҳақли савол туғилиши мумкин. «Бундан кўзланган мақсад — ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдандир», — дейди бунга жавобан вазирлик.

Қиссадан ҳисса — мактабни битираётган вақтда бериладиган олтин ва кумуш медаллар «мактабни олтин/кумуш медаль билан битирганман» деб мақтаниш ҳуқуқинигина беради холос, ундан ортиқ ҳеч нарса эмас.

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Камбағаллик айб эмасми?

Назаримда, кейинги пайтда аҳоли ўртасида табақалашув тобора кучайиб бораётгандек. Яқин-яқингача бизда ўта камбағаллар ҳам, ўта бойлар бўлмаслиги кўп айтиларди. Бунинг исботи ...

Бабаян ўрнига бош мураббий тайинланди. тайинланмади ҳам

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига Қаршининг "Насаф" жамоаси устози Рўзиқул Бердиев вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган. Бу ҳақда sports.uz ва ...

Зангиота туманида 500та хонадон газсиз қолди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги қарийб 500та хонадон газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида айтилади. Қайд этилишича, ...