Икки ўзбекистонлик Россия чегарасини автобус юкхонасида ноқонуний кесиб ўтди

Ўзбекистонлик икки йигит Россия Федерациясига автобус юкхонасида, чегара назоратини четлаб ўтган ҳолда киришга уринди. Бу ҳақда   «Nuz» нашрига таяниб “7news.uz” сайти ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Иккала қоидабузарга ҳам мамлакат ҳудудига кириш 2020 йил охирига қадар тақиқланган эди, шу сабабли улар Россияга ноқонуний кирмоқчи бўлган. Ўзбекистонликлар автобус ҳайдовчисига пул тўлаган, у эса чегарани кесиб ўтишда йигитларни юкхона бўлимидаги пана бурчакка яшириб қўйган.

Қоидабузарлар Кулундинский тумани ҳудудида Россия билан чегарани муваффақиятли кесиб ўтган, уларни чагарачилар пайқамаган. Аммо ўша куниёқ Новосибирск вилояти ҳудудида уларни Россия Федерал хавфсизлик хизмати Чегара бошқармаси органлари қўлга олган.

Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Олтой ўлкаси прокуратураси маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудига ноқонуний кирганлик учун йигитлар олти йилгача озодликдан маҳрум бўлиши мумкин.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ҳайвонларни қийнаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва ...

Шифокорлар қанча маош олишлари лозим?

Сўнгги пайтларда ўқитувчи касбининг обрўсини кўтариш масаласи кўп муҳокама қилинди ва уларнинг маоши босқичма-босқич ошириб борилмоқда. Аммо бюджетнинг ўта муҳим яна бир ...

Риштон халқи 750 йиллик дарахтларни тарихий мерос сифатида сақлаб қолишмоқчи

Ўтган ҳафта Фарғона вилояти, Риштон тумани марказидаги 50-80 йиллик забардаст чинорлар кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Катта йўлни кенгайтириш мақсадида дея йўқ ...