Ўзбекситон Президенти семиз ички ишлар ходимларига уч ой вақт берди ориқламаса ишдан кетади

Мудофаа ва ички ишлар тизимидаги ортиқча вазнга эга ходимларга буни ўнглаш учун муддат берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум қилди, дея ёзади «Дарё» нашри.

Фото: Президент матбуот хизмати

—Бизга ортиқча вазнга эга зобит, ички ишлар ходими керак эмас. Бу ҳолатда қандай қилиб жиноятчини тутади? Спорт билан шуғуллансин. Бу менга эмас, ўзларига фойда. Муддат берамиз: уч ойми, олти ойми, шу вақт ичида ўзини ўнглаб, меъёрдаги вазнга тушсин, — деди давлат раҳбари.

Президент жисмоний тарбия ва спортга эътибор нафақат ушбу тизимларда, балки барча даражада кучайтирилиши, соғлом миллатга айланиш, салбий иллатлар, хусусан, ичкиликбозликка қарши мунтазам курашиш лозимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ҳарбий ҳизматчилар ҳали ҳам «совет давридан қолган» кийимларда юргани, яқин орада бу борада ҳам ўзгариш бўлишини билдирди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жазирамада чиқинди идишлари чиқараётган бадбўй ҳиддан қандай қутулиш мумкин?

Ҳавонинг исиб кетиши натижасида юзага келадиган турли ноқулайликлар ёнига  чиқиндилардан таралаётган ёқимсиз ҳид ҳам қўшилади. Бунга сабаб нима, муаммога қандай барҳам бериш ...

Қишлоқ одамларида қўл теримидан воз кечишга умид уйғонмоқда

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида замонавий пахта териш машиналари синовдан ўтказилаётган экан. Буни эшитган қишлоқ одамларида энди қўл теримидан воз кечарканмиз, деган ...

Камбағаллар учун тошкентда қурилган уйлар бойлар ва амалдорларга тегди

Пойтахтнинг Сергели туманида президент топшириғига мувофиқ кам таъминланган оилалар учун махсус қурилган уйлар турли алдов схемалари орқали бу имтиëзли уйларга ҳаққи ...