Ўзбекистонлик спорт курашчилари халқаро турнирда иккита кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон спорт курашлари терма жамоасининг икки вакили Болгариянинг Русе шаҳрида бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича халқаро турнирда иккита кумуш медалга эга чиқди. Бу ҳақда GoSport.uz нашри хабар бермоқда.

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Бекзод Абдураҳмонов -74 кг вазн тоифаси финалида азалий рақиби америкалик Жордан Барроуз билан гиламга чиқиб имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан чекланди.

Шунингдек, аёллар кураши бўйича баҳсларда иштирок этган Бахтигул Болтаниёзова (-68 кг) ҳам финал йўлланмасини қўлга киритганди. Бироқ, финалда Бахтигул америкалик Тамира Менсага енгилди. Шу тариқа, курашчилар шу вақтга қадар 2 та кумуш медалларига эга чиқишди.

Мусобақада бошқа вазн тоифаларида, шунингдек юнон-рум курашида ҳам медаллар учун кураш давом этади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё кубоги – 2019. ўзбекистон мтж ва гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида қизиқарли фактлар

Осиё Кубоги - 2019 мусобақаси бошланишига кўп вақт қолмади. 24та терма жамоа бош соврин учун курашга киришишга тайёр. Осиё футбол конфедерацияси Осиё Кубогида қатнашадиган ...

Ўшлик спортчи халқаро жанг мусобақасида ғалаба қозонди (видео)

Кеча, 17- ноябрь куни қирғизистонлик спортчи Россия Федерациясининг Магнитогорск шаҳрида бўлиб ўтган “Пўлат юрак” ("Стальное сердце") профессионал жангда ғалабани қўлга ...

«пахтакор» осиё клублар мусобақаларида 50-ғалабасини нишонлади

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиёнинг клублар ўртасидаги мусобақаларида юбилей ғалабасини қўлга киритди. «Персеполис» билан ўйинда «Пахтакор» клублар ўртасидаги қитъа ...