Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарликни кучайтириш ва ҳайвонларни уриштиришга тақиқ жорий этиш бўйича таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда “ishbilarmon.uz” сайти ёзмоқда.

Бошқарма сайтида маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ Сергели туманидаги ит уриштириш ҳақидаги хабарга тезкор муносабат билдирди: “Воқеа жойига зудлик билан Сергели туман ИИБ ва Миллий гвардия вакиллари етиб келди, “кўргазма” номи остида ташкил этилган тадбир ташкилотчисига нисбатан чора кўрилди. Маъмурий суд “Ўзбек бўрибосари” жамияти раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Маъмурий кодексини бузган деб топди ва унга жарима солинди”,- дейилади сайтда.
Шаҳар ИИББда бундай жанглар ўтказилишини аниқлаш ва олдини олиш борасида хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда ишлар бошланди. АҚШ қонунчилигида бундай жанглар қатъий тақиқланган ва уларнинг ташкилотчиларини оғир жазо кутади. Буюк Британияда шафқатсиз муносабатда бўлиш 51 ҳафтагача қамоққа олиш ва 20 минг фунтгача жаримага сабаб бўлади.
Миллий қонунчилигимизда эса, бевосита ҳайвон уриштиришни тақиқловчи моддалар йўқ. Маъмурий кодексдаги тегишли моддаларда эса, жониворларнинг ҳалок бўлиши ёки шикастланишига олиб келган шафқатсиз муносабат учун бир ЭКИҲдан икки ЭКИҲгача миқдорда жарима кўзда тутилган.
ШИИББ сайтида бу санкциялар, афтидан, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликка мойил шахсларни тўхтата олмаётгани айтилад