“БУ МАДДОҲ ВА ЎҒРИЛАР МАНСАБДА ЭКАН АДОЛАТ БЎЛИШИГА ИШОНИШ ҚИЙИН…”

Бугун бир танишим билан учрашиб колганимда анча гаплашиб колдик ва унинг фикрлари мени хайрон колдирди.

Мен унга ҳозирги ижобий ишлар ва ислоҳотларни жадал олиб бораётгани, адолат қарор топаётгани ва энди тадбиркорлик билан шуғулланганни бири икки бўлади, ТВга қараб шу кунлар келганидан севиниб кетаман, дегандим.

Танишим, менга кулиб қараб, “ҳали ҳам содда экансан. Тўғри ТВга қараб ҳар жабҳада адолат бўлаябди деб ўйлайсан, аммо атрофдаги ҳаётинга қарасанг ундай эмаслигини, мансабдорлар сони кўпайиб улар оддий одамларни ҳуқуқларини оёқ ости қилиш асосида фақат пора эвазига шахсий бойлик тўплаш билан овора эканлигини кўрасан. Уй қуриб ёки кичик бизнес мулкини яратиб энди бамайлихотир яшайман, бемалол тижоратимни амалга ошираман деб яхши ниятлар билан яшай бошлаганларида уларнинг уйлари ёки мулклари бузиб ташланмоқда. Берилган компенсация пули янги уйнинг бошланғич тўловига аранг етмоқда ва яна улар 15 йил давомида кредит тўлайман деб кеча-ю кундуз ишлаб қариб-ўлиб кетганларини билмай қолишади. Сенга ўхшаб мен хам ТВга қараб адолат қарор топаябди деб ишонгим келади. Аммо ҳукуматга ҳали ҳам эскидан халқни талаб келган, халқни қўркитиш, ҳуқуқларини оёқ ости қилиш орқали иродасини синдирган, шахсий чўнтагини қаппайтириш ва ўзини мансабини узоқ муддатга сақлаш учун ёвузликларга бош-қош бўлганлар, каламушлар ишлаётганини ва улар ҳали ҳам мансабда турганлигини кўриб, ҳали бери улар адолат қарор топишига йўл қўймайди деган фикр келади. Биз давлатга солиқ тўлаймиз ва бу тўлаган солиқларимизни бир қисми шу ўғриларни ойлик маошига сарфланмоқда. Бу маддоҳ ва ўғрилар мансабда экан адолат бўлишига ишониш қийин” деб устимдан кулгандек бўлди.

Мен оддий бир одамнинг бундай гапларидан лол қолдим ва унинг фикрларидан ҳайрондаман.

Манба:facebook

Баҳодир Қодиров

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада экин майдонлари камайди

Европа Иттифоқи озиқ-овқат инқирозида Кремлни айбламоқда. Дипломатия раҳбари Жосеп Боррелнинг айтишича, россиялик ҳарбийлар сақланган дон захираларини йўқ қилмоқда ва юк ...

Ота–она сотилади: ота – 68, она – 66 ёшда.

Бу оламшумул воқеа Японияда содир бўлган. Она-оналарнинг сотилишлари ҳақида... Токио рўзномаларининг бирида навбатдаги ҳайратланарли эълон чиқди. Унда шундай ёзилганди: «Ота ...

Фермер хўжалигининг ерини ҳоким олиб қўйишга ҳақлими?

Ўтган йиллар давомида халқимиз онгида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик деган тушунчалар шаклланди. Бу эса Конституциямизнинг 36-моддасидаги “Ҳар бир шахс ...