Қарорни бажарилишини муфтият, вилоят, туман ва шаҳар имомлари назорат қилишади.

Бундан кейин диний иш қоғозлари ва жума маърузалари қирғиз тилидагина юргизилади. Бу ҳақдаги буйруқга Қирғизистон муфтийси Максатбек Токтомушев имзо қўйганини диний идоранинг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотда айтилишича, бошқа миллат вакиллари яшаган ҳудудда яшаган масжидларда жума маърузалари қирғизча, зарурат туғилса русча айтилади. Бошқа пайтларда эса ўз она тилларида тушунтириш ишларини юргизаверса бўлади.