Мираброр Усмонов вафот этди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси (айни вақтда ассоциация мақомида) собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов вафот этди.

Мираброр Усмонов 12 март куни ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ касаллик сабаб Миллий олимпия қўмитаси клиникасининг («Эзгу ният») реанимация бўлимига ётқизилганди.

Марҳумнинг жанозаси бугун соат 12:00 да Юнусобод туманидаги «Минор» масжидида ўқилади.

Маълумот учун, Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимида ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий олимпия қўмитаси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган. 2005 йилдан эса Олий Мажлис сенатори сифатида ишлаб келаётган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шерзод хаджизадаев ишдан олинди

Тошкент шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Рафатович Хаджизадаев лавозимдан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ...

Мухолифат керакми?

Биз одатда бирор саволга жавоб изласак миллий ва диний қадриятларимизга таянишга харакат қиламиз. Чунки мана шу энг тўғри йўлдир.Оллох шайтонга " Сен муддат ...

Муқобиллаштириш кимга керак, ёхуд фермернинг ер миқдори муҳимми?

Барчамизга маълумки, 2019 йил 9 январ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “ Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ер майдонларини ...