Франциялик ёш оила янги туғилган ўғлини «Атлетико» ва «ПСЖ» ҳужумчилари шарафига «Гризманн Мбаппе» деб номламоқчи эди, деб ёзади Трибуна.уз сайти.
Бироқ, оилавий ишлар бўйича суд бундай исм келажакда болага зарар етказиши мумкин деб ҳисоблади ва ота-онага бошқа исмни танлашни тавсия қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Косово фуқароси ўғлини Лондоннинг машҳур клуби шарафига Арсенал деб номлади, 2018 йилда норвегиялик оила ўз қизини «Ливерпуль» клуби мухлисларининг машҳур қўшиғи «You never walk alone» шарафига YNWA деб номлаган эди.