Шерзод Шерматов: “Президентимиз ўқитувчининг маошини 1000 долларга етказиш кераклигини кўп айтганлар”

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида “Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.

Унда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқиб, жамиятда ўқитувчининг мақомини юксалтириш, мавқеини ошириш, ижтимоий таъминланганлик даражасини кўтариш, ўқитувчини ўз хизмат вазифасидан ташқари ишлардан озод қилиш сингари соҳаларда амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтди.

“Давлатимиз раҳбарининг энг биринчи қарори ҳам ўқитувчининг мақомини оширишга қаратилган эди, – деди халқ таълими вазири. – Вақти келиб, жамиятда ўқитувчининг мавқеи бундан ҳам юксалади. Президентимиз ҳар бир видеоселекторда ўқитувчилар ҳақида албатта гапириб ўтадилар, “Уларнинг ойлигини 1000 долларга чиқармагунча тўхтамаймиз”, деб кўп айтадилар. Насиб қилса, албатта, шу даражага борамиз”, деди Шерзод Шерматов.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонни блокада қилиб миллиардлаб доллар фойдадан қуруқ қолганимиз…

Шу пайтгача Тожикистон ҳақида, уларга 20 йил давомида виза жорий этиб, уларни блокада қилиб қўйганимиз ҳақида нима ёзган бўлсам "қон-қардошлик", "жон-қардошлик"дан келиб ...

Санкцияларнинг таъсири: италияда кондиционерлар тақиқланди

Италия энергияни тежаш учун кондиционерларни тақиқлайди Италия корхоналарига энергия инқирозининг олдини олиш учун келаси ойда кондиционерларини 25 даражадан паст ҳароратда ...

“халқ ҳосилни буздирган ҳокимга “фашист” лақабини қўйди”

  "Олот туман ҳокими Жумабозор ҳудудида одамларнинг бетондан қурилган уйларини буздиртириб, 10 кунда пишадиган буғдойни ўрнига пахта эктирмоқда. Халқ эса норози. Нима ...