Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортига харажатларни оширди

Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортини оширди, бундан Марказий банк ҳисоботи дарак беряпти, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

2018 йилда мамлакатда 0,7 миллион долларлик қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, уларнинг қисмларини сотиб олди. Шу билан бирга, ўтган икки йилда бу мақсадга 0,3 миллион доллардан сарфланганди. Бу Марказий банк томонидан кўриб чиқилаётган, экспорт қилинмайдиган кам сонли товарлардан биридир.

Шунингдек, 2018 йилда Ўзбекистон санъат асарлари ва антикварлар буюмларини 0,1 млн долларга импорт қилди, 2016 ҳамда 2017 йилларда эса бу кўрсаткич 0,0 млн долларни ташкил этган.

Қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан маҳсулотлар импортига кўпроқ маблағ сарфланди. Агар 2016 йилда бунга 1,2 миллиард доллар кетган бўлса, 2017 йилда – 1,7 миллиард доллар, 2018 йилда эса – 2,4 миллиард доллар.

Қимматбаҳо металлар ва тошлар импорти кескин ошди – 2016 йилда бунга фақат 0,4 миллион доллар сарфланган бўлса, 2018 йилда – 40,7 миллион доллар.

Бундан олдин, 2018 йилда инвесторлар Ўзбекистондан 1,194 млрд доллар олиб чиқиб кетгани хабар қилинганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“обод қишлоқ”  бўладими барбод

Президент ташаббуси билан Жиззах вилояти Дўстлик тумани Манас қишлоғида амалга оширилган ободончилик ишлари хайрли тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги барча қишлоқларни ...

Анвар сайфутдинов яккасарой туманига ҳоким бўлди

Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Сайфутдинов Анвар Назарович Халқ депутатлари ...

Журналистнинг “дангал” ёлғони

Рузибай Азимий Жорий йилнинг 30 июль куни "Ӯзбекистон" канали эфирида кетган "Таҳлилнома" ҳафталик дастуридан кейин Ӯзбекистон телевидениесида рӯй бераётган ӯзгаришлар, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400