Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси Чеченистонда қулликдан озод этилди

Чеченистонга ишлаш учун келган Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси маҳаллий аҳоли вакилларидан бири томонидан қулликда сақланган. У ўзбекистонликларни Пролетарский қишлоғи яқинидаги (Грозний аэропортидан 15 км) фермада ушлаб турган. Бу ҳақда “Кун.уз” нашри ёзмоқда.

Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси чеченистонлик фермер қуллигида жорий йилнинг январь ойидан бўлган, яна тўрт нафари – март ўрталаридан бошлаб, дея хабар берди «Кавказ.Реалии»га «Альтернатива» ташкилотининг қуллик муаммолари билан ишловчи ходими Алексей Никитин.

Барча мигрантларнинг ҳужжатлари олиб қўйилган, уларни оғир шароитларда ишлашга мажбурлашган, дея маълум қилди Никитин асирларнинг қариндошларига таянган ҳолда.

Икки ўзбек – аввалроқ келганлар – касалликка чалинган, аммо уларга тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

«Қариндошларнинг сўзига кўра, фермер мунтазам равишда ўз ишчиларини калтаклаган ва қочишга уринишса, уларни ўлдириши билан қўрқитган», – деди суҳбатдош. Иш ҳақи ҳақида гап ҳам бўлмаган, одамлар бепул ишлашган ва кам овқатланишган.

Куни кеча бу ҳақдаги маълумот ижтимоий тармоқларда тарқалди.

«Кеча фермер уларга паспортларни қайтариб берди ва таксида Краснодарга жўнатиб юборди. Афтидан, у бу иш ошкор бўлганини сезиб қолган ва уларни узоқроққа кетказиб юборишга қарор қилган. Пулларини бермаган. Қариндошлари уларга йўл учун пул юборишди, эртага ватанларига қайтиб кетиши керак», – дея таъкидлаб ўтди Никитин.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда бош вазир ваъдаси бажарилмади – банклар нақд доллар сотмаяпти

Тошкентдаги банкларнинг валюта айирбошлаш шоҳобчаларида 2 октябр куни жисмоний шахсларга валюта нақд кўринишда сотилмаётгани хабар қилинмоқда. (more…)

Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар депортацияланади

Москвада муҳожирлар ўртасидаги муштлашувга алоқадорликда гумон қилиниб, 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. 6-апрель куни Ўзбекистоннинг Ташқи ...

Тўрақўрғонда «агробанк» ходими тадбиркор билан ҳамкорликда кредит пул маблағларини талон-тарож қилди

Кредит маблағлари талон-тарож қилинганлиги юзасидан «Тўрақўрғон А.Т.» МЧЖ раҳбари Ғ.Т. (1981 й.т.) АТБ «Агробанк» Тўрақўрғон тумани филиали бўлим бошлиғи Н.Э. (1990 й.т.) ...