“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” хорижий инвесторга сотилади

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини тўғридан-тўғри хорижий ивестицияларни жалб қилган ҳолда модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4275, 10.04.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг устав капиталидаги “Ўзбекнефтмаҳсулот” АЖнинг 100 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига берилди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи “PT Trans Asia Resources” (Индонезия) хорижий компаниясининг инвестицияларини жалб этган ҳолда модернизация қилинади.

“PT Trans Asia Resources” компанияси заводни модернизация қилиб, тўлиқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйганидан сўнг, кейинчалик фойдаланиш учун етакчи халқаро компаниялардан иборат консорциум ташкил этилади.

Кейинчалик заводнинг устав капиталидаги давлат улуши Ҳукумат шартлари асосида “PT Trans Asia Resources” компаниясига сотилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиядан ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 10 %га камайди

2014 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2013 йилга қараганда 10 фоизга камайган. Бу ҳақда Москвадаги CONTACT пул ўтказиш тизими таҳлилий маркази маълум қилди. ...

Шўртанда умумий қиймати 3,6 миллиард ақш долларлик завод қурилмоқда

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қурилаётган «Uzbekistan GTL» заводида «ЕВРО-5» стандартлари асосидаги 1,5 миллион тоннадан ортиқ юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи ишлаб ...

Грузия банки payme’нинг назорат пакетини 5,5 млн долларга сотиб олди 

Грузиянинг TBC Bank’и Ўзбекистонда Payme бренди остида фаолият юритувчи «Inspired» МЧЖнинг 51 фоиз акцияларини 5,5 млн долларга сотиб олди. Бу ҳақда банк маълумотига таяниб ...