Оқтомликлар ичадиган сувдан ариқ суви тозароқ

Ғаллаорол — Жиззах вилоятидаги энг катта туманлардан. 102 та қишлоқни бирлаштирган туман аҳолиси тарқоқ жойлашгани боис ҳудуд инфратузилмаси ривожида жиддий муаммолар кўп. Жумладан, оқтомликлар таркибида 24 хил зарарли моддалар бўлган сувни истеъмол қилишга мажбур. Қизиғи, оддий ариқ суви ундан тозароқ.

Қишлоқ одамларининг куйинганича бор — кўп йиллардан буён ушбу ҳудудга тоза ичимлик сувини келтириш бўйича бирон ҳаракат қилинмаган. Шундай бўлса-да, эртанги кундан умидвор аҳоли кун келиб, қишлоққа тоза сув қувурлари тортилишига ишонади. Хўш, бу орзу-умидлар қачон амалга ошади?

«Ўзинг учун ўл етим»

Ғаллаорол — Бахмал йўлининг ҳар икки тарафида жойлашган «Оқтом» маҳалласида 5 минг 700 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ушбу маҳалла ўрамидаги Бойларовул, Жарғоқ, Ўртатепа, Янгиқўрғон, Олтиқишлоқ ва Шерқангли қишлоқлари аҳолиси узоқ йиллардан буён «Ўзинг учун ўл етим» мақолига амал қилиб, муаммо ва камчиликларни бартараф этишга уринмоқда.

— Биз ташқи дунёдан ажралиб қолгандекмиз, — дейди «Оқтом» маҳалласидан 85 ёшли Ботир ота Қодиров. — Бутун умр шу юрт, халқ хизматида бўлдим. Ҳайдовчилик ортидан бировнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга интилдим. Президентимиз қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, қишлоқ билан шаҳар ўртасидаги тафовутни йўқотиш борасида кўп таъкидламоқда. Бироқ бу гаплар ҳали биз томонларга етиб келганича йўқ.  Ичимлик суви, ички йўллар муаммоси хусусида мурожаат қилмаган ташкилотимиз қолмади. Чойхона — мен каби 445 нафар фахрийнинг неча йилик орзуси.

Йиғин масъул котиби Ж.Азимовнинг таъкидлашича, аҳоли бандлигини таъминлаш  энг қийнаётган муаммолардан.  Шу боис бугун ким, қаердан, қандай иш топса, амал-тақал рўзғор тебратмоқда. Айни пайтда 156 нафар фуқаро Россия Федерациясига иш излаб кетган. Уларнинг фақатгина 70 нафари бандликка кўмаклашиш маркази орқали шартнома асосида ишга жўнатилган. Бундан ташқари, 2 минг 896 нафар аёлдан 197 нафаригина меҳнат билан таъминланган.

135 та хонадон эгалари ер ости сувини ичади

Бир неча йиллар давомида қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш дастури  алоҳида эътиборда. Шунга қарамасдан маҳалла тасарруфидаги қишлоқлардан  биронтасига тоза ичимлик суви кириб бормаган. 29-умумтаълим мактабининг артезиан қудуғидан Жарғоқ қишлоғидаги саноқли хонадонларгина  сув олади.

— Бир пайтлар барча қишлоқларимизда артезиан қудуқлари бўлган, — дейди йиғин раиси Саттор Холбеков. — Насослар ўз вақтида таъмирланмагани боис қудуқлар яроқсиз ҳолга келиб қолди. Кейин аҳоли ўз билганича иш тутди: кимдир қудуқ қазиб, кимдир ерга  қувур қоқиб ҳовлисидан сув чиқариб олган. Биргина Шерқангли қишлоғида 192 та хонадон бўлса, улардан 135 тасида ана шундай қудуқлар бор. Мутахассисларнинг фикрича, ер қаъридан 50 метрдан зиёд чуқурликдан  олинадиган сув истеъмолга яроқли саналади. Маҳалладошларимиз ковлаган қудуқларнинг чуқурлиги эса 10-12 метрдан ошмайди.

Бу сувни мутлақо ичиб бўлмайди

Мутасаддилар ҳудуд аҳолиси истеъмол қилаётган обиҳаёт истеъмолга яроқсиз эканидан хабардор. Шундай бўлса-да, муаммони ҳал этиш учун бирор амалий иш қилингани йўқ.

— Ўтган йили хонадонимдаги қўлбола «пишгак»дан 2 шиша, кўчадан оқиб ўтаётган ариқдан 2 шиша сув олиб, лаборатория текширувидан ўтказдик, — дейди С.Холбеков. — Натижада ҳовлимдан чиққан сувда 24 турдаги, ариқдан олинган сувнинг таркибида эса 22 турдаги зарарли бўлган моддалар, ҳар хил тузлар борлиги маълум бўлди. Нега биз бундай сувни ичишимиз керак?

Одамлар ваъдабозликдан чарчашди

Йиғин раиси С.Холбековнинг таъкидлашича, Шерқангли ва Бой­овул қишлоқлари тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича Давлат дастурига кирган. Йил охиригача ҳар иккала қишлоқ аҳолиси обиҳаёт билан таъминланади. Аммо одамлар бундай ваъдаларга ишонмайди. Чунки улар ваъдабозликдан чарчашган.

Сирасини айтганда, «Оқтом» маҳалласи муаммоларининг чеки ҳам, чегараси ҳам йўқдек. Юзага келган камчиликларнинг бир қисмини маҳалла раиси, унинг фаоллари кучи билан бартараф этса бўлар. Бунинг учун бор имкониятлардан янада самарали фойдаланиш, аҳолини мудроқ уйқудан уйғотмоқ керак. Бироқ маҳаллада шундай муаммолар ҳам борки, уни давлат ҳокимияти бошқаруви органларининг кўмагисиз ечишнинг иложи йўқ. Энди Ғаллаорол тумани ҳокимлигидаги мутасаддилар бу ҳақда жиддийроқ ўйлаб кўришлари керак.


Манба:«Mahalla»   

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саида зуннунова ёки раҳбарнинг қаҳрига учраганимиз ҳақида

Ёзувчилар уюшмасида Ш. Рашидовнинг "Қудратли тўлқин" романи муҳокама бўлди. Муҳокамада алоҳида рўйхатга киритилган кишиларгина қатнашишди. К. Яшин мени ҳам рўйхатда бор деб ...

Ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборот маҳсулотини тарқатиш тақиқланди

“Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори ...

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб ногирон фарзанди бор оналарга пенсия тўланади

2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400