ЗАМОНАВИЙ “қулоқлар” ЭРКка рахна солмоқда

Замон тескари айланиб, мулозимларнинг югурдаклари жамият муаммолари эмас, балки амалдорни танқид қилганлик ҳолатлари ҳақида хабардор қилишга одатланишди.

Фалончи блогер сизни ундай деди, пистончиси бундай деди, дея гап ташувчи шотирлар ўша амалдорнинг эътиборини қозониш ниятида (аслида ундай бўлмайди) ўзини ҳар бир тешикка уради. Мансабдор ёки у ишлайдиган ташкилот ҳақида зиғирча танқидий гап чиқса, дарров оқизмай-томазмай, ҳатто бўрттириб етказади.

Мақсад тушунарли, очко олиб, баҳонада ўша журналист ёки блогернинг танобини тортиш ёки эркига рахна солиш бўлиши мумкин. Жа бўлмаса, қўрқитиб қўйишар, ишқилиб таъсир ўтказа олишади.

Қойил қолиш керак! Агарда шу кучини жамият муаммосини ёзиб чиққан бирорта журналистга қаратганида, яъни кўтарилган масалани ҳам хўжайинига худди шундай етказганида, оқизмай-томизмай, ҳатто яхши маънода бўрттириб, ҳал қилмаса бўлмайди қабилида “доклад” қилганида борми… Унда амалдорнинг обрўси ошарди-да, шотирнинг эмас.

Хуллас, майда-чуйда одамлар бор экан, жамиятимиздаги чиркин иллатлар “гуллайверади”. Муаммони кўтариб чиққан журналист ёки блогер амалдорга қарши қайралаверса, қалам аҳли ё гум бўлади, ёки гунг, ёхуд бош олиб кетади…


Манба:Zed News

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Херсон ва запорожьеда россия паспорти берилаётгани маълум бўлди

Украинанинг Запорожье вилояти ва Херсон шаҳрининг босиб олинган ҳудудларида фуқароларга 11-июндан бошлаб Россия паспорти берила бошланди. Бу ҳақда Кремл тайинланган маҳаллий ...

Туянинг думи қачон ерга тегади?

Яқинда уйимиз ёнидаги мактабда бир мажлис бўлди. Мен ҳам бордим. Мажлис ташкилотчилари туман бандлик бўлими экан. Тошкентдан келган йигит банклардан кредит олишда ёрдам ...

Кенияда қурғоқчилик энг юқори даражага етди

Кения қурғоқчиликнинг таъсири мамлакат миқиёсида кучайгани ва фавқулодда ёрдамга муҳтож инсонлар сони 2,8 миллионга етганини маълум қилди.   The Daily Nation нашрининг ...