Навоийда олган порасини қайтараётган комиссияси раиси ушланди

Навоийда туманлараро Тиббий меҳнат эксперт комиссияси раиси ногиронлиги бор шахсдан олган порасини қайтариб бераётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» ёзмоқда.

Мазкур жиноят Кармана туманида яшовчи II гуруҳ ногирони фуқаро Г.Ж.нинг Навоий вилоят ИИБ бошлиғига мурожаати асосида фош этилди. Унда фуқаро касаллик оид нафақа муддатини узайтириш учун  хулоса олиш мақсадида Навоий туманлараро Тиббий меҳнат эксперт комиссиясига мурожаат қилганлигини, Ш. исмли комиссия раиси касаллиги тўғрисидаги хулосани икки йиллик қилиб тайёрлаб бериш эвазига 1 миллион 400 минг сўм талаб қилаётганлигини баён этади.

Фуқаро Г.Ж.нинг аризаси асосида Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ҳодимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Навоий туманлараро Тиббий меҳнат эксперт комиссияси раиси Ш.С. иккинчи гуруҳ ногирони Г. Ж.дан ногиронлик тўғрисидаги хулосани икки йиллик қилиб бериш эвазига жорий ийл 3 апрель куни пора сифатида олган 500 мингсўм пулни қайтариб бераётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда қирғизистонликлар президент сайловида овоз бермоқда

15 октябрь соат 8:00 да Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонасида президент сайлови доирасида 9025-рақамли сайлов участкаси очилди. Бу ҳақда Kabar маълумот агентлиги  маълум ...

Мирзиёев нега алишер усмоновнинг самолётида учди?

Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг самолётида сафар қилиши унинг давлат раҳбари сифатида қанчалик мустақил экани борасидаги ...

Ўшда бабанов чиқиши бўйича чора кўришга чақирилди

Ўш шаҳрида президентликка номзод Ўмурбек Бабановнинг чиқиши бўйича маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. (more…)