Саида Мирзиёева: “Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича”

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Facebookдаги расмий саҳифасида янги лавозимдаги биринчи иш куни таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги биринчи иш куним. Янги жамоа, мутахассислар билан танишдим, олдимизга қўйилган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик.

Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади. Зиммамиздаги бу вазифаларни Агентликнинг кучли жамоаси билан биргаликда ва ҳамжиҳатликда уддалаймиз, деб ишонаман”, деб ёзади Саида Мирзиёева.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон: мирзиёевнинг узоқ кутилган сафари олдидан

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг президентликка сайланганидан сўнг Тожикистонга узоқ кутилган илк сафари олдидан Бош вазир Абдулла Арипов Душанбега келиб-кетадиган ...

Kun.uz facebookка vpn орқали кириш йўлларини тушунтирди

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи ишидаги узилишлар содир бўлиши ортидан Kun.uz сайтларга қўйилган тўсиқларни айланиб ўтиш бўйича йўриқнома эълон қилди. ...

Хўжа уббон ибн усмон ибн аффон зиёратгоҳи

Хўжа Уббон зиёратгоҳи Бухоро вилоятининг ғарбий шимолида 50 километрча нарида қум тепаликлар орасида жойлашган манзил.  Хўжа Уббон Ибн Усмон Ибн Аффон VII асрнинг охири ва ...