«Бунёдкор» яна жар ёқасида. Клуб автобуси олиб қўйилган, ҳисоб рақами ҳам «музлатилган»

Суперлига турнир жадвалида 4-ўринда бораётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби яна қийин ҳолатда қолди. Tribuna.uz’нинг маълум қилишича, клубнинг ҳисоб рақами «музлатилган», автобуси олиб қўйилган ва «Бунёдкор» стадионидаги клубга тегишли бўлган хоналар МИБ ходимлари иштирокида муҳрланган.

Клуб собиқ мураббийи Сергей Лушчан олдидаги қарзидан 30 апрелгача қутулиши керак бўлган ва бунинг уддасидан чиқа олмаганидан сўнг юқоридаги воқеалар содир бўлган. Tribuna.uz «Бунёдкор» академияси тарбияланувчилари қишдан буён совуқ сувда ювинаётгани ҳақида суриштирув тайёрлаган ва суриштирув давомида клуб расмийлари «Бунёдкор» академияси ўрнида ЎФА қошидаги Республика болалар-ўсмирлар мактаби кўчиб келмоқчи эканини айтишганди.

Tribuna.uz мухбири бу борада ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан ҳам боғланган ва Аҳмаджонов «Бунёдкор» академияси кўчирилиши ҳақидаги хабарларни рад этганди. Суриштирувдан сўнг «Бунёдкор» стадиони дирекцияси вакиллари Tribuna.uz’га алоқага чиқиб, академиядаги узилишлар техник носозлик ва коммунал қарздорлик сабаб бўлаётганини, ҳомий пул ўтказмаётганини боис қўриқлаш хизмати ходимлари бир ойлаб қуруқ нон еб ишлаганини ачиниш билан маълум қилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Воронежда қизларни зўрлаб келган бир гуруҳ ўзбекистонликлар жазоланди

Россиянинг Воронеж шаҳрида қизларнинг номусига теккан уч нафар ўзбекистонлик суд қилинди. Бу ҳақда шаҳарнинг Марказий туман суди матбуот хизматига таяниб, Sputnik ёзмоқда. ...

Ўзбекистон мхх тизимларида кенг кўламли тозалаш кетмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг айрим раҳбарлари шаънига кескин айбловларни билдирди. (more…)

Боғчага болани қўйишда кимларга имтиёзлар берилади?

👉 ногирон бўлган шахсларнинг болалари; 👉 уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари; 👉 ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза ...