Пулицер – бу мукофотга кимлар лойиқ?

Американинг адабиёт, журналистика, мусиқа ва театр соҳасидаги энг нуфузли мукофотларидан ҳисобланган Пулицер мукофоти ўз даврининг газета магнатларидан ҳисобланган Жозеф Пулитцер ташаббуси билан 1903 йил таъсис этилган. 

Мукофотнинг биринчи тақдирлаш маросими 1917 йилда ўтказилган. Тақдирлаш маросими Нью-Йоркдаги Колумбия университети томонидан анъанавий тарзда ҳар йили май ойининг биринчи душанба куни ўтказилади.

2017 йилдан мукофот пул миқдори 15 минг АҚШ доллари қийматда белгиланган.

Мана юз йилдан ортиқ вақт ўтса ҳамки, мукофот нафақат мамлакат, балки маданий ҳаётда ҳам ўз нуфузини сақлаб келмоқда. Мукофот совриндорлари орасида америкалик ижодкорлардан ташқари мақола ва фото материаллари Америка матбуотида эълон қилинган Россия, Исроил, Туркия, Ҳиндистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатлар ижодкорлари номлари ҳам қайд этилади.

Журналистика йўналиши бўйича мамлакатнинг “The New York Times”, “The Wall Street Journal” ва “The Washington Post” нашрлари мазкур мукофотнинг кўп йиллик совриндорлари ҳисобланади.

Бу йилги мукофот совриндорларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг 15 апрель куни Колумбия университетида бўлиб ўтди.

Мукофот совриндорлари орасида “Sun Sentinel”, “The Wall Street Journal”, “Pittsburgh Post-Gazette”, “Associated Press”, “Los Angeles Times” каби нашрлар журналист ва фото журналистлари номлари эътироф этилди.

Манба:ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат раҳмон -манзара

Оқ сукунат портлар саҳарда, кун нурида ёниб, ярақлаб, чопиб кирар совуқ шаҳарга ялангоёқ яшил дарахтлар. Бир зумдаёқ девор.тар ошиб, Кўчаларга тарқаб кетдилар. ...

Чингиз айтматов:қиёмат 29-қисм

IV Авдий Каллистратовни Жалпоқ-Соз бекат касалхонасига ётқизишди. Тунд юзли қозоқ врачи Олия Исмоиловна касални кўриб, жиддий деди: — Аҳволингиз унчалар ҳам яхши эмас. Лат ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-12

Унинг шу тахлит эзилиб, маъюс, ёлвориб гапириши Султонмуротни шундай эзиб юбордики, ўзиниям йиғлаб юборишига сал қолди. Қизиққонлик қилган экан, энди эса болакайни урганига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400