Фарҳод  Абдуллаев  Учтепа туманига ҳоким бўлди

Тошкент шаҳар Учтепа туманининг тўртта секторига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарҳод Равшанович Абдуллаев Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Фарҳод Абдуллаев 35-Тузел сайлов округи депутати, коммунал хўжалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий раиси лавозимларида фаолият кўрсатган. 2011−2018 йилларда “Ўзиккиламчиранглиметалл” корхонасига раҳбарлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманида бўлиб, туман раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар, мутасаддилар билан учрашув ўтказганди. Туман ҳокими Шуҳрат Маҳамадназимович Атамуҳамедов ва туманнинг бошқа раҳбарлари давлат раҳбарининг ушбу туманга ташрифи якунларига кўра ишдан олинганди.

2017 йилдан Тошкент вилояти Ангрен туман ДСИ бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Рустам Махмуджанович Аширматов Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Сайфулло Негматович Аҳмедов номзоди тасдиқланди. У 2018−2019 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2018 йилдан Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган Жобир Одилович Азимов Учтепа тумани прокурори бўлди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бабаян ўрнига бош мураббий тайинланди. тайинланмади ҳам

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига Қаршининг "Насаф" жамоаси устози Рўзиқул Бердиев вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган. Бу ҳақда sports.uz ва ...

Аҳмадбой пирамидаси: “мени ушлаб кетишмади, мелисага ўзим бордим”

Отабек Мамирбеков Чинозлик Аҳмадбой Турсунбоевнинг "молиявий пирамидаси"га аввал ўзининг, сўнгра таниш-билишларининг пулини олиб бориб берган ва эндиликда фирибгарликда ...

Тошкент  бизнес учун энг яхши шаҳарлар рейтингида олма-ота, бишкек ва душанбедан ҳам орқада экан

      Forbes журналининг Россия нашри россияликлар учун бизнес юритиш бўйича энг қулай бўлган собиқ совет иттифоқи шаҳарлари рейтингини эълон қилди. ...