Қачонгача тажриба қуёнчаси бўламиз?!

Хат-саводим кирилл алифбосида чиққанини бахтим, деб биламан. Тажриба қуёнчасига айланган укаларим, жиянларимга ачинаман. Бу жараён ҳамон давом этиб, янги авлод — фарзандларимизниям саводсиз қилинаётганига эса тоқат қилиб бўлмайди.

Ҳамма билдираётган эътирозга юз фоиз қўшиламан. Нима, «нг» товушини йўқотиб, ўзбекона талаффуздан расман воз кечамизми? Шундоқ ҳам шоу юлдузлари-ю, экран маликалари «боринг» ўрнига «борин» деб асабларни эговлаётганди.

«Ц»-чи?! Ўзбек тилида шу ҳарф ишлатиладиган сўз бормикан? Афтидан, бу кўпроқ оғаларга садоқат намунасидек туюляпти, менга.

Ленталарда худди шу икки ўзгаришга фақат салбий муносабат ўқияпман. Аммо халқ фикрини инобатга олинишига кўзим етмайди. Худди кундузи чироқ ёқиб юришга билдирилган эътироздек шунчаки бепарво қаралса керак.

Халқ «инновация»ларни ҳазм қилишга мажбур.

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Польшанинг собиқ ҳарбий хизматчиси беларусда осилган ҳолда топилди

Беларусдан сиёсий бошпана сўраган собиқ польшалик ҳарбий хизматчи Эмил Чечко Минскда осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Беларус Тергов қўмитаси хабар берди. Агентлик ...

Маҳалла аёллари нима дейди?

Оҳангарон шассеси бўйини ободонлаштириш ишлари кутилмганда жонланиб кетди. Аввал ёзганимиздек, атрофларига тўсиқлар ўрнатилди, ўрталарига манзарали дарахт кўчатлари ...

Чақалоқ экскалатордан қулаб тушди (видео)

Хитойнинг Уси шаҳрида экскалатордан қулаб тушган тўққиз ойлик чақалоқни ёш йигит қутқариб қолди деб ёзмоқда Life.ru нашри. Воқеа шаҳарнинг савдо марказларидан биридаги ...