Ўзбекистонда ёзув ислоҳотини ўтказиш давлат ғазнасига қанчага тушади?

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари эълон қилинди. Унга кўра, тўртта ҳарф ўзгарди (Óó, Ǵǵ, Şş, Çç), “Ц” товушини ифодаловчи янги “С” ҳарфи пайдо бўлди, “Ng” ҳарф бирикмаси чиқариб ташланди.

Хўш, мамлакат бўйлаб ўтказиладиган ёзув ислоҳоти неча босқичдан иборат бўлади ва уни амалга ошириш учун давлат ғазнасидан қанча пул ажратилади?

Ахир тасаввур қилинг: барча ҳужжатлар, паспортлар, гувоҳномалар, муҳр ва штамплар, корхоналарнинг бланкалари, маркетинг материаллари, рекламалар… энг асосийси, китоблар ва дарсликлар – алифбонинг сўнгги тасдиқланган шакли қоидаларига биноан қайтадан ўзгартириб чиқилиши керак!

Ёзув ислоҳоти учун ажратиладиган маблағда фақатгина давлат сектори кўзда тутиладими?

Хусусий сектор барча ишларни ўз чўнтагидан қилишига тўғри келадими? Балки уларнинг харажатлари икки, балки ўн баробарга ошиши мумкиндир?

Ҳаммаси ҳукуматнинг талабига боғлиқ.

Шунингдек, матнни янги имлодаги лотин ёзувига ўгириш учун мўлжалланган компютер дастурини яратиш, ўрта таълим ўқитувчиларининг янгиланган лотин ёзуви кўникмаларини ошириш ҳам ўз-ўзидан бўлмайди, бунинг учун катта маблағ керак.

Масалан, Қозоғистон лотин ёзувига ўтиш учун умумий ҳисобда 664 миллион АҚШ доллари ажратган. Ушбу маблағнинг деярли 90 фоизи таълим дастурлари доирасида лотин ёзуви асосидаги дарсликлар ва китоблар чоп этишга сарфланиши кўзда тутилган. Лотинлаштириш дастури 2025 йилга қадар амалга оширилади.

Барбара Келнер-Хейнкел:
турк тиллари ва тарихи мутахассиси (Германия)

“Туркия узоқ вақтдан бери тил ва қонунчилик тизимини замонавийлаштириш орқали йирик иқтисодий кучга айланишнинг тимсоли бўлиб келмоқда.

Туркиянинг лотин ёзувига ўтиши қисқа вақтда амалга оширилиб, ўша пайтда жуда кам турклар ўқиш ва ёзишни билар эди: Отатуркка мамлакатни Европа ва АҚШ билан тенг даражага олиб чиқиш йўлида имкон қадар кўп саводли одамлар зарур эди ва янги ёзувга ўтиш ушбу мақсадда амалга оширилган ислоҳотлардан бири бўлди”.

PS. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулоса ҳали Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланиши керак.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ӯзбекистон республикаси президенти шавкат миромонович мирзиёевга мурожаат

Муҳтарам Шавкат Миромонович! Ҳурматли жаноб Президент! Мен Боҳодир Чориев, Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг асосчиси ва етакчисиман. (more…)

Марғилонлик тадбиркорни ўз ишчиси пичоқлаб ўлдирди

15.10.2019 йил соат 10-00ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар марказида жойлашган «Ойгул» савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва ...

Тошкент аэропорти duty free дўконида товарлар миллий валютада сотилиши жорий этилди

Бугунги кунда дўкондаги маҳсулотларнинг нархи доллар ва евро валюталарида ёзилган. Лекин харидорлар миллий валютада тўламоқчи бўлишса, нархлар Марказий банк курси бўйича ...