Хитойда зўравонликка учраган яна бир «келин» Ўзбекистонга қайтарилди

Журналистлардан ёрдам сўраган андижонлик 25 ёшли Шодиёна Давлатова Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Хабар.уз» нашри «CA-News»га таяниб хабар бермоқда.

Хитой фуқаросига турмушга чиққан бу қиз эрининг зўравонлиги ва тазйиқларидан шикоят қилган. Айтишича, турмуш ўртоғи уни хонага қамаб калтаклаган ва ҳомиладор бўлиши учун турли таблетка, инъекция кўринишидаги номаълум дориларни истеъмол қилишга мажбурлаган.

Шодиёна ўзбекистонлик дипломатлар ёрдамида Ўзбекистонга қайтарилган учинчи қиз бўлди.

Аввалроқ хитойлик йигитга турмушга чиққан наманганлик Саида Ўзбекистонга қайтиш учун ёрдам сўраган ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорликда ушбу қизни юртимизга қайтаришга эришганди.

Кейинроқ Хитойда маҳаллий йигитга турмушга чиқиб, оғир аҳволда қолган яна бир ҳамюртимиз Тошкентга олиб келинганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қорақалпоғистонлик йигит қабристонда севгилиси ва ўзини пичоқлади

Қонликўл туманида Ш. Кенгесбаев (1995 йилда туғилган) бошқага турмушга чиққан собиқ севгилиси Д.Коптлеува (1998) ва ўзини пичоқлади. Ҳодиса 1 март куни соат 19:30 ларда ...

Қўқон шаҳрида алимент тўламаган оталар қамоққа олинди

Фуқаролик  ишлари  бўйича Қўқон туманлараро судининг 07.10.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан  қарздор фуқаро Мамаджанов Ўткирдан ундирувчи Мамаджанова Гўёхон фойдасига бир ...

Нафақадаги аёлни автобусдан ҳайдаган ҳайдовчи ва чиптачи жазога тортилди

«Тошшаҳартрансхизмат» ташкилоти жамоат транспорти билан боғлиқ можаро акс этган видеода акс этган ҳолат бўйича расмий маълумот берди, деб ёзади «UzNews.uz» сайти. ...