Солиқ қўмита, бунча қўрқитаверасан?

Давлат солиқ қўмитаси блогерларнинг Telegram, Instagram, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда реклама жойлаб, шу йўл билан даромад орттиришига «ноқонуний фаолият» дея таъриф берибди.

«Тўғри, қонунда блогерлик деган тушунча йўқ. Блогерлик фаолият тури эмас, бунга қонунчиликда таъриф берилмаган. Лекин сиз кимдандир пул олиб, хизмат кўрсатаяпсизку. Бу хизмат кўрсатиш эвазига ҳақ олиш ҳисобланади. Ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолат сифатида қайд этилади. Қонунда блогерлик тушунчаси мавжуд бўлмаса-да, хизмат кўрсатиш деган тушунча бор», — дебди Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Айдос Қошанов.

Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Аҳмаджон Суюнов ижтимоий тармоқда реклама жойлаб пул топаётган блогерлар патент, яъни якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома олиши кераклигини таъкидлабди. Агар ижтимоий тармоқларда реклама орқали даромад кўраётган шахс давлатга солиқ тўламаса, ундан техника воситаси (телефон, ноутбук, планшет, компьютер) олиб қўйилиш мумкинлиги айтилди (Ҳожибой Тожибоев ҳаёт бўлганида: «Қўйсанг-чи!», деворарди).

«Агар кимда-ким ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, биз ундан тадбиркорликни қандай восита орқали амалга ошираётган бўлса, ўша воситасини, жиҳозини олиб қўйишга тўлақонли ҳаққимиз бор. Бу қонун доирасида кафолатланган. Олиб қўйилган жиҳоз 30 кунгача ушлаб турилиши мумкин. Агар ўша шахс ёки блогер 30 кун ичида ПФ-4848 сонли Президент фармони асосида давлат рўйхатидан ўтса, олиб қўйилган жиҳозлари қайтариб берилади», — дебди бошқарма бошлиғи Айдос Қошанов.

Ҳа, Ўзбекистонда блогерларнинг солиқ тўламаслигидан бошқа солиқ муаммоси қолмади. Ҳамма-ҳамма (монополистлар ҳам) солиқларни бадастир тўлаб қўйяпти, фақат мана шу — «ичиқора», «иғвогар» блогерлар солиқ тўламаяпти. Шулар ҳам солиқ тўлашни бошласа, шубҳа йўқки, ҳаммаёқ гулистон бўлиб кетади — камига: «Блогерлар ҳар икки йилда бир солиқ тўлаш бўйича малака ошириб (пул тўлаб, албатта!), махсус сертификат олиши керак», деган қоида ҳам киритилса, «шкалат» иш бўлади! Энг қизиғи, аксарият катта блогерлар, аксарият катта каналларнинг эгалари айнан солиқ тўлаяпти.

Аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси масъуллари чиқиб, «Яндекс.Такси» Ўзбекистондан рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлаши кераклигини, йўқса бир балолар бўлишини айтиб қўрқитмоқчи бўлганди. Энди, мана, блогерлар агар даромад олаётган бўлса, солиқ тўламаса, ноутбукини олиб қўямиз, дейишяпти. Ҳа, ҳамма даромадидан солиқ тўлаши керак, бунга эътироз йўқ. Лекин қўрқитмасдан ҳам тушунтирса бўлади, қўрқитмасдан ҳам шароит яратса бўлади: «Йилига фалон миллион сўмгача даромад олсанг, атиги мана бунча солиқ тўлайсан, ундан кўп эмас, ҳам тинч юрасан», дегандек. Бунинг учун ҳисоб-китоблар билан боғлиқ жараёнларни, эҳтимол, янада соддалаштириш ҳам керак.


Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оч қоринга маънавият не керак?

Ҳозир битта блоггерлар гуруҳида маънавият ҳақида гап кетди. Боласини ҳожатхонада ташлаб кетган аёл, қариндошининг жияни номусига тегиши, бозорларда маънавият хоналари... Мана ...

Қаршида аёл шифокор калтакланди

Жорий йил 16 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига қўнғироқ қилган фуқаро Ш. Г.ҳушидан кетгани ...

Каттақўрғон шаҳрида нега автобус йўқ?

Одатда автобус бутун дунёда энг арзон транспорт турларидан бири сифатида эътироф этилади. Шу жиҳатдан у асосан ижтимоий ҳимояси паст қатламга хизмат кўрсатади. Бироқ бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400